Геотизимларнинг структурали динамик хусусиятлари. - Геотизимларнинг структурали динамик хусусиятларини ҳисобга олиш принципи. Геотизимларнинг ривожланиш тарихи уларнинг структураси ва динамикасида ифодаланади. Уларни ўрганиш орқали табиатни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тадбирларини амалга ошириш натижасида келажакда юз бериши мумкин бўлган ўзгаришларни баҳолаш имкони бўлади. Бунда структуранинг барқарор элементлари ва ривожланиш йўналишларини келажакда ҳам сақлаб қолиш имконига эга бўлинади.
Тоғ жинслари. Релъеф хусусиятлари. - Тоғ жинслари. Уларнинг биринчи сув ўтказмайдиган қатламгача бўлган қисмини геофизик ва геокимёвий хусусиятлари, сув ўтказиш хусусиятлари, ётқизиқларнинг жойлашуви, қалинлиги, таркиби ва бошқаларни ўрганиш муҳим амалий аҳамият касб этади.
- Релъеф хусусиятлари. Табиатни муҳофаза қилиш ва оқилона фойдаланишда релъэфнинг қуйидаги функцияларни бажариши ҳисобга олиниши лозим: техноген маҳсулотлар ва кимёвий моддаларнинг тўпланиши (берк ботиқ), ёйилиши (тоғ олди, ёйилма конуслари), моддаларнинг транзит оқиб ўтиши (дарё водийси), грунт сувларнинг турли тезликда ётиқ ҳаракати (ўйдим-чуқурлик, нишаблик) ва ҳ.к. Релъеф шакллари (қабариқ, ботиқ, текислик) турли эрозия, дефляция каби табиий географик ва геокимёвий жараёнларнинг шаклланиши ва ривожланишига катта таъсир этади.
Ер ости ва ер усти сувлари. - Уларнинг оқим тезлиги ва оқим миқдори моддаларнинг бир жойдан бошқа жойга силжишига, эритилиши, тўпланиши, минераллашув даражаси ва типининг ўзгаришига, тупроқ ва грунтнинг ювилишига таъсир этади. Органик моддаларнинг мавжудлиги оғир металларни эритишга таъсир этади, уларнинг миграциясини кучайтиради ҳамда суғориладиган ерларда тупроқда туз тўпланиши ва ирригатсия эрозиясининг турлича бўлишига фаол таъсир этади. Сувларнинг ўзини-ўзи тозалаш қобилияти оқим тезлигига тўғридан-тўғри боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |