Tabiatni muhofaza qilish va undan foydalanishning ekologik, ijtimoiy iqtisodiy va siyosiy jihatlari


Download 1.96 Mb.
bet4/10
Sana23.02.2023
Hajmi1.96 Mb.
#1225477
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
14 MAVZU Atrof muhitni muhofaza qilish va tabiatdan oqilona foydalanishning 200522105735

Тадқиқотчиларнинг фикрича.

  • Табиат ва ресурсларнинг хилма-хиллиги қанчалик кўп бўлса, жамият тараққиёти учун яхши шароитлар вужудга келади ва аксинча. Бу йўналишда моддий тизимлар бирлиги ва уларни ўраб турувчи табиий муҳит ва ландшафтнинг хилма-хиллиги қонунлари ўртасида бир пайтнинг ўзида бараварига ҳаракат содир бўлади. Бу билан мураккаб ландшафт структурасига эга бўлган ҳудудларда табиий муҳитнинг тезкорлик билан катта арэалларда ўзгаришларга учраши юз беради. Бу борада кўп ҳолларда ўзаро биргаликда ҳаракат қилувчи жараёнларнинг мажбурий мос келиш қонунига кўра экологик шароитларнинг ўзгариши катта майдонда содир бўлади.
  • WWW.ARXV.UZ

Табиат компонентларининг ўзаро боғлиқлик, алоқа ва ҳаракат қонуни.

  • Табиат компонентлари бир-бир билан узоқ йиллар давомида табиий ҳолда ўзаро алоқа ва ҳамжиҳатликда бўлиб, улар ташкил қилган геотизимлар динамик равишда бир маъромда ривожланиб келган. “Уларнинг моддий, энергетик, ахборот ва сифат белгилари шунчалик ўзаро алоқадорки, ушбу омиллардан биронтасининг ўзгариши бутун тизимнинг функционал, таркибий, сифат ва миқдор жиҳатларини ва уларнинг таксономик даражасини ҳам ўзгаришига сабаб бўлади, бу эса экологик, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқаради”
  • WWW.ARXV.UZ

В.А.Анучин (1978) ни таъкидлашича, табиат билан жамият ўртасидаги ўзаро таъсир қонунларини билмаслик биосфера ресурсларидан нотўғри фойдаланишга олиб келади. Унинг фикрича табиий компонентларни ўзаро боғлиқлик қонунига кўра бирорта компонентнинг ўзгариши бутун табиий муҳитнинг ўзгаришига сабабчи бўлади.

  • «Табиат-жамият» тизимидаги ўзгаришда икки қонуниятни кузатиш мумкин:
  • 1)Жамиятнинг табиатга таъсири борган сари ортиб бормоқда;
  • 2)Жамият борган сари табиий муҳитга қарам бўлиб бормоқда.
  • Бунда биринчи қонуниятнинг кучайиб бораётгани иккинчи қонуниятни келтириб чиқармоқда.
  • WWW.ARXV.UZ

Download 1.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling