Табиий тилда баён қилинган фикрларнинг компьютер томонидан тушунилиши ва ҳосил қилиниши
Содда гапларда шаклий ва мазмуний ўхшашлик
Download 71.95 Kb.
|
Original matnni aniqlash
2.2. Содда гапларда шаклий ва мазмуний ўхшашлик
Ҳар қандай лисоний белги шакл ва маъно бирлигидан иборат. Лекин анъанавий синтактик назарияларда, асосан, гапнинг шаклий тузилиши ўрганиб келинди. Фақат айрим ўринлардагина (гапнинг коммуникатив мақсадига кўра турларини белгилашда, иккинчи даражали бўлакларнинг ички таснифида, масалан, ҳолнинг ўрин, пайт, мақсад ва бошқа турларга бўлинишида; аниқловчиларнинг сифатловчи, қаратувчи, изоҳловчиларга ажратилишида ва бошқ.) семантикага мурожаат қилинади. Гапнинг маъно хусусияти ва унинг таркибга: ҳам, гапнинг мазмуний типлари ҳам, субъект ва предикатларнинг мазмуний типлари ҳам, гапнинг шаклий ва мазмуний тузилишларининг ўзаро муносабатлари ҳам яқин йилларгача махсус ўрганиш объекти бўлмай келди. Ҳозирги кунда семантика деярли ҳамма тилшунослар томонидан эътироф этилса ҳам, аммо синтактик семантика мақоми масаласида бир хиллик йўқ. Н.Шведованинг фикрича, синтактик семантиканинг асосий вазифаси шаклий-синтактик моделларнинг хусусий маъноларини аниқлашдан иборат бўлиши керак. Бунга кўра, гап тузилиши схемасининг умумлаштирилган маъноси ва улар ўртасидаги муносабат гап синтактик тузилишининг асоси бўлиб хизмат қилади. Н.Шведованинг концепциясига мувофиқ, гапнинг мазмуний тузилиши деганда, типиклаштирилган маъно элементларининг мавҳумлашган ҳолда тил системасида акс этган мазмуни тушунилади51. У гап мазмунини экстралингвистик омилларсиз, соф тил материалларига таянган ҳолда ўрганишга ҳаракат қилади. Тилнинг ҳар қандай сатҳ бирликлари, жумладан, гапнинг тузилиш схемалари ҳам ундаги категория ва конкрет маънолар муносабатларидан ҳосил бўлган мазмуний ўзига хосликка эга бўлади. Иккинчи йўналиш тарафдорлари, асосан, гапнинг номинатив минимуми узвларининг лексик маъноларига асосланадилар. Бунга мувофиқ, гапнинг мазмуний тузилиши, тузилиш схемалар чегарасида эмас, балки ундан ташқарида ажратилади. Тузилиш схема ва мазмуний тузилишлар бир-бирини кесишмайдиган параллел қаторларга терилади. Тилшуносликдаги бундай қараш О.Москальская ишларида ҳам намоён бўлди52. Синтактик семантика бўйича Е.Падучеванинг ҳам изланишлари алоҳида аҳамиятга эга, унинг фикрига кўра гап маъноси лексема маъноларидан, сўз шаклларининг грамматик маъноларидан ҳамда синтактик қурилмаларнинг маъноларидан ташкил топади. Шунинг учун ҳам лексик ва морфологик семантика бир бутун гап семантикасининг компоненти бўлиши керак деган фикр ўринли бўлади. В.Гак гапни тўлиқ тил белгиси ҳисоблаб гап референта вазиятдир, яъни “гапириш” моментида объектив борлиқдаги сўзловчи онгида мавжуд бўлган ва гапнинг ўзини шакллантириш жараёнида тил элементларини танлашга маълум даражада шароит яратувчи элементлар йиғиндисидир53. Вазият ва уни ифодаловчи гап ўртасидаги муносабат икки йўналишда – ифода планидан маъно планига қараб ва аксинча, маъно планидан ифода планига қараб ўрганилади. Биринчиси нутқий фаолиятнинг тушуниш актини, иккинчиси эса ифодалаш актини намоён қилади. Бунга мувофиқ, синтактик семантикада ҳам ўзаро боғланган ва айни йўналишга кўра бир-бирига зид бўлган икки аспект: семасиология ва ономасиология ажратилади54. Биринчиси маълум синтактик бирлик нимани акс эттиришини, иккинчиси маълум вазият қандай ифодаланганини ўрганади. Биринчи йўналиш гап маъносини объектив борлиқ билан боғланганлиги учун, вазиятни аниқлашга ва таҳлил қилишга алоҳида аҳамият беради ва уни гапнинг денотатов ёки номинатив аспекти ҳам деб юритилади. Гапнинг денотатив аспектда ифодалаш учун кўп ҳолларда «пропозиция» атамасини қўллаган. Бу атама тилшуносликка мантиқ ва фалсафий тадқиқотлар таъсирида кириб келган. У. Куайн логик қурилишда пропозиция тушунчасининг роли ҳақида тўхталиб, маълум гап ва унинг бошқа тилга қилинган таржимаси ўртасидаги ёки бир тил ичида турлича ифодаланишлар ўртасидаги умумийликни акс эттиришни кўрсатиб берганлиги таъкидланади. “Пропозицияга қизиқишнинг ўсиши билан унинг талқинида ҳам хилма-хиллик ортиб боради.”55 Классик мантиқ пропозиция ёки мантиқий ҳукм дейилганда борлиқнинг маълум предикатлари ҳақида тасдиқ ёки инкор йўли билан ахборот берувчи фикр шакли тушунилган. “Пропозиция” термини тилшунослар томонидан дастлаб худди шу маънода ҳукмнинг ифодаланиш шакли бўлган дарак гапларга, кейинчалик гапнинг ҳамма турларига нисбатан қўлланилади. Гап атамаси ҳам лотинча «ҳукм» терминидан калька йўли билан рус тилидаги «предложение» орқали ҳосил бўлган. Рамзий мантиқ классик мантиқдан фарқли равишда, ўзининг тушунчаларини, инсон онгида акс этишини четлаб ўтган ҳолда бевосита борлиқ категориялари билан муносабатини белгилашга интилади56. Гап юзага келишида лексема энг муҳим воситалардан бири эканлиги сабабли унинг маъно-мазмунини белгилашда асосий мавқени эгаллайди. Серқирраликнинг лексема семантик структурасида намоён бўлиши. Ҳар қандай лисоний бирлик серқирра моҳиятли, бу унинг камида икки парадигмага киришини таъминлайди. Лексема бирдан ортиқ тушунчани қамраб олган экан, бунда унинг серқирралиги янада кучаяди. Масалан, узум, ўрик лексемаси ўзида бир неча тушунчани сақлар экан, бу билан у камида икки луғавий парадигмага киради57. Шу нуқтаи назардан гаплар ўртасидаги мазмуний айнанлик маъно ва услуб жиҳатидан мос синонимни қўллаш билан юзага келса, услубий ва шу каби омиллар билан фарқли бўлган синоним ёки сўзнинг уядоши қўлланилганда мазмунда айнанлик йўқолиб боради. Муаммо сифатида содда гап синонимиясининг ўхшашлик даражасини амалий тадқиқ этиш муаммоларини ўрганиш, унинг катта назарий ва амалий жиҳатдан кўплаб долзарб муаммоларни ечилишига сабаб бўлади. Бундай тадқиқотлар ўзбек тили синтаксисини ривожлантиришда, бойитишда ва ўз ўрнини мустаҳкамлашда ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Download 71.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling