Табиий тилда баён қилинган фикрларнинг компьютер томонидан тушунилиши ва ҳосил қилиниши
Download 71.95 Kb.
|
Original matnni aniqlash
Дарс якунида тўпланган карточкалар сонига қараб, ғолиб гуруҳ аниқланади. Фаол ўқувчилар баҳоланади.
Дарс якунида тўпланган карточкалар сонига (ДАРСДАГИ ХУЛҚИГА ҲАМ) қараб, ғолиб гуруҳ аниқланади. Фаол ўқувчилар баҳоланади. Дарс якунида тўпланган карточкалар сонига қараб, (ФАОЛ ЎҚУВЧИЛАР БАҲОЛАНАДИ) ғолиб гуруҳ аниқланади. Бу ўринда шаклни ўзгартириш учун киритмалардан фойдаланилган, қоидага кўра киритмалар гап билан синтактик алоқага киришмайди. Ўзбек тили лексемаларининг семантик-морфологик-синтактик белгилар мажмуидан иборат серқирра моҳиятини жадвалда қуйидагича бериш мумкин31 (23-жадвал)лиги айтилса-да, бироқ илмий матнларда сўз ва гапларни боғлашда сўзлар ёки қўшма гаплар орасида эмас, балки гап бошида келаётганлигини кузатишимиз мумкин. Масалан, Шундай экан, ўқитувчи, энг аввало китобсевар бўлмасинми! Аммо китобхонлик жуда умумий тушунча. Китобхонлик жуда умумий тушунча. Иккинчи гапдаги аммо сўзини олиб ташланса ҳам гап мазмунига таъсир қилмайди. 1-жадвал.
Юзага келаётган тадқиқотлар лексик ҳамда грамматик синонимиянинг алоҳида масалаларига назарий ва амалий жиҳатдан жуда кўп нарсаларни бермоқдаки, бу билан синонимия тилни экспрессив воситалар билан бойитиш манбаларидан бири сифатида гавдаланади. Нутқ маданияти учун кураш, бадиий адабиёт ва жамоат нутқининг тили ва услубини ўрганиш ҳамда илмий ишларнинг маъно-мазмуни билан боғлиқ муаммоларни ишлаб, аниқлаб олиш ва бартараф этиш учун алоҳида аҳамият касб этишини юқорида ҳам таъкидлаган эдик. Шу муносабат билан лексик-фразеологик синонимия қаторида грамматик ва синтактик синонимликни ўрганиш ҳам нафақат назарий, балки амалий аҳамият касб этиши нуқтаи назаридан ҳам ўринли. Синонимиянинг туб моҳиятини англаш орқали тилимизни ривожлантириш йўналишларини, унинг турли муҳим томонларини, ўзгартириш усуллари ва услубларини тушунтиришга имкон беради. Синтактик конструкцияларнинг синонимлиги, ўхшашлиги ва алмашинуви фактлари уларнинг тизимли алоқаларини ёритишда ҳамда таснифлашнинг тизимли асосларини ишлаб чиқиш ҳамда илмий асосларга кўра изоҳлаш имконини бериши билан характерланади. 1. “Ёш авлоднинг чет тилини ўрганишга бўлган иштиёқи кундан-кунга ортиб бормоқда.”33 2. Ёш авлоднинг чет тилини ўрганишга бўлган иштиёқи кундан-кунга АВЖ ОЛМОҚДА. Ушбу гапда сўз ибора билан алмаштирилиб, янги шакл ҳосил қилинмоқда. Бироқ бу ўринда юқоридаги гап якка ҳолда таҳлил қилинганлиги сабабли “Авж олмоқ” ибораси ғализдек туюлади. Агарда юқоридаги гапдан олдидан “Юртимиз ёшлари ИТ (информацион технологиялар) соҳаси бўйича хорижда ўқиб келишлари учун давлатимиз томонидан кўплаб грантлар ажратилмоқда”ни жойлаштирилса ғализлик йўқолади. Синонимия муносабати ўзбек тилидаги фразеологик бирликларнинг тахминан тўртдан бир қисмига (25 фоизга) хос эканлиги Ш. Раҳматиллаевнинг тадқиқот ишида батафсил ёритилган. Луғатга киритилган 994 та иборадан 327 таси синонимига эга34. А.Ҳожиев луғатида 1700 тадан ортиқроқ сўз берилган. “Агар бу миқдор ўзбек лексик синонимларининг ярмига тенг деб олсак ва сўз бойлигини тахминан юз минг деб белгиласак, ўрта ҳисобда 25–30 фоиз синонимия муносабати ҳосил этиб туради, дейиш мумкин.”35 Тилшунос олим ўз тадқиқотида лексик синонимия ҳодисасида бир уяга иккитадан тортиб ўнтагача, баъзан ундан ҳам кўп синоним бирлашишини кузатиш мумкинлигини таъкидлаган ҳолда ўз тадқиқоти доирасида ибораларда иккитадан бештагача бўлишини аниқлаганлигини таъкидлайди. Футур етди – футур етказмоқ, ҳалал етди – ҳалал етказмоқ, зарар етказмоқ – зарар/и/ тегди – зарар келтирмоқ. Бундан ташқари олим ўзининг диссертациясида саккизта ибора синонимия уясида тўрттадан ибора, ўттиз еттитасида учтадан ва бир юз уч синонимия уясида иккитадан ибора бирлашганлигини таъкидлайди36. А.Ҳожиев тузган луғатдан кўринишича, лексик синонимия от сўз туркумига оид сўзларда кўп учрайди. 160 дан ортиқ уя келтирилган, иккинчи ўринда сифат 150 та, учинчи ўринда феъл сўзлар, тўртинчи ўринда равиш 20 та сўз келтирилган. Юқорида келтирилган тўрт сўз туркуми луғатга киритилган қарийб 500 уянинг 460 тадан ортиғини қамраб олганлигини ҳам аниқлаганлигини келтириб ўтган. Фразеологик синонимия билан лексик синонимиянинг кескин фарқ қиладиган жиҳати от сўз туркумидаги ибораларнинг деярли йўқ эканлиги. Шу сабабли от туркумига тўғри келувчи фразеологик синонимлар ҳам йўқ эканлигини ибораларда 149 уянинг 127 таси феъл сўз туркумига, 12 та сифат туркумига, 9 та равиш ва 1 та модалга хос синонимия уяси акс эттирилганлиги билан исботлайди37. Масалан, феъл сўз туркумига хос: ади-бади айтишмоқ – “сен-мен” га бормоқ, сифат: бағри тош – меҳри қаттиқ, равиш: бир оғиздан – бир овоздан каби иборалардан охиргиси илмий матнда учраши мумкин. С.Н. Цейтлин жумлаларнинг эквиваленти синтактик моделларнинг синонимиясига ва лексик морфемаларнинг ўзига хослигига асосланиши мумкин (Улар душман. – Улар душманликда ва ҳ.к.з.), шунингдек, синтактик ўзига хос хусусиятларга эга бўлган соф лексик воситалар билан таъминланиши мумкин, деб ҳисоблайди. моделлар (қор бўрони соҳасида – қор бўрони ва бошқалар) ва лексик-синтактик воситалар билан узатилиши мумкин: жумлалар синтактик моделларга биноан тузилган, уларда синоним лексик морфемалар ишлатилади (мен ташвишланаман – хавотир оламан). Ушбу ишнинг мақсади ва вазифалари синтактик синонимиянинг таърифини белгилаб беради, унга кўра, аввало, турли хил моделлар бўйича тузилган ва лексик морфемаларнинг семантик ўзига хослигини сақлаган ҳолда, битта билим ҳолатини ифодаловчи жумлаларни ўз ичига олиши керак38. Ўзбек тилшунослигида синонимия ҳодисаси сўз ва иборалари даражасида жуда қимматли ишлар амалга оширилганлигини юқорида таъкидлаган эдик. Шундай қимматли ишлардан бири сифатида Шавкат Рахматиллаевнинг филология фанлари доктори даражасини олиш учун ёзган “Фразеологик бирликларда полисемия, синонимия, вариация, антонимия, омонимия ва омонимлик” мавзусидаги диссертациясида қатор муҳим масалаларни таҳлил қилган. “Ўзбек тилининг қисқача фразеологик луғати”да талқин қилинган 994 та иборанинг 156 таси кўп маъноли”39 деб кўрсатганлигидан хулоса қилиш мумкинки, иборалардаги синонимик қаторни аниқ рўйхати билан дастурига киритилса, бу борадаги синонимия масаласида муаммо бўлмайди. Тилшунос олим ўзининг ишида ибораларда кўп маънолилик ҳодисасини таҳлил қилишда уларнинг икки маънолидан олти маънолисигача борлигини таъкидлайди ва мисоллар келтиради. Масалан, ади-бади айтмоқ. 1. “турли мавзуда енгил-елпи суҳбатлашмоқ” 2. “Сўз талашмоқ, жанжаллашмоқ”40 бундай ибораларнинг жами сонини 122 та деб кўрсатади. Фразеологик полисемияда маъноларнинг грамматик контексти бир хил бўлган иборалар анчагина бўлса-да ўз моҳиятига кўра фарқ қилиши айтилади. Сўзловчининг нутқи қаратилган шахс (ёки предмет)ни англатадиган сўз ёки сўз бирикмаси ундалма дейилиб, баён қилинаётган фикрга тингловчининг диққатини тортиш учун хизмат қилади ва бу илмий услубга хос (Эй, болагинам, Эй Шоҳрухбек) бўлмаганлиги сабабли бундан фойдалана олмаймиз. Бундан ташқари кириш сўзлар ҳам, юқорида албатта кириш сўзни сўз-гап ҳодисаси нуқтаи назаридан таҳлил қилиб ўтдик. Кириш сўз, кириш бирикма мазмунан бутун бир гапга ёки унинг бирор бўлагига тегишли бўлади. Кириш сўз ва кириш бирикма: I. Сўзловчининг баён қилинаётган фикрга бўлган турли муносабатини ифодалайди: 1. Ишонч ёки тасдиқни (албатта, тўғри, ҳақиқатан, дарҳақиқат, шубҳасиз, сўзсиз кабилар): Албатта, мендан кўра пахта ишининг усталари яхшироқ билишади. (Ж.Абдуллахонов). Тўғри, тил суяксиз-у, лекин суякни синдиради. (Шуҳрат). Download 71.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling