Табиий тилда баён қилинган фикрларнинг компьютер томонидан тушунилиши ва ҳосил қилиниши


Download 71.95 Kb.
bet8/12
Sana14.05.2023
Hajmi71.95 Kb.
#1462365
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Original matnni aniqlash

1. “Бунинг устига, тилнинг ифода имкониятлари бойлиги, бепоёнлиги ва ранг-баранглигидан хабардор бўлади.”58
2. Бунинг устига, тил имкониятларининг бойлиги, бепоёнлиги ва ранг-баранглигидан хабардор бўлади.
Бу ўринда -нинг қўшимчаси ва ифода сўзи тушиб қолдирилган, гап мазмуни тилнинг ифода имкониятдан, умумий имкониятига ўзгармоқда.
1. “Ўзбек тилшунослигининг бугунги тараққиёти янада янги ва яхши луғатлар яратишга имконият беради.”59
2. Ўзбек тилшунослигининг бугунги тараққиёти ЗАМОНАВИЙ ЭЛЕКТРОН луғатлар яратишга имконият беради.
3. Ўзбек тилшунослигининг бугунги тараққиёти янада янги ва яхши АДАБИЁТЛАР яратишга имконият беради.
Юқорида таҳлил қилинган икки гапнинг биринчисида янада янги ва яхши сўзи замонавий электрон (бугунги кунда электрон луғатлар кўпгина қулайликларга эгалиги учун) билан алмаштирилган, бироқ луғатлар электрон бўлса-да уларнинг асос манбаси илмий қайта ишлов берилмаганлиги сабабли янада яхши луғат (олдингига нисбатан қулай дейиш мумкин) деб хулоса қилиб бўлмайди.
1. “Жумладан, тилни ундан фойдаланувчи шахснинг нутқий фаолияти, руҳияти, ижтимоий ҳолат, ёши кабилар билан боғлиқ ҳолда ўрганиш ҳаракати унинг тадқиқот объектини тизимли структура доирасидан ташқарига олиб чиқди.”60
2. Жумладан, тилни комплекс ҳолда ўрганиш ҳаракати унинг тадқиқот объектини тизимли структура доирасидан ташқарига олиб чиқди.
Бу гапдан қирқиб олинган ундан фойдаланувчи шахснинг нутқий фаолияти, руҳияти, ижтимоий ҳолат, ёши кабилар билан боғлиқ гапнинг мазмунидаги хусусийликни, тилнинг комплекс ўрганиш билан умумийликка ўзгартирганлиги сабабли мазмунан ўхшашлик юзага келмоқда.
1. “Адабиёт, аввало, инсонда покиза ҳислар, соҳир туйғулар, юксак бадиий дид ҳамда ахлоқий фазилатларни тарбиялашнинг таъсирчан воситаси.”61
2. МУМТОЗ Адабиёт, аввало, инсонда покиза ҳислар, соҳир туйғулар, юксак бадиий дид ҳамда ахлоқий фазилатларни тарбиялашнинг таъсирчан воситаси.
3. ИСЛОМИЙ Адабиёт, аввало, инсонда покиза ҳислар, соҳир туйғулар, юксак дид ҳамда ахлоқий фазилатларни тарбиялашнинг таъсирчан воситаси.
Бу гапларда қўлланилган адабиёт сўзи ҳам икки хил маънода қўлланилиб, биринчи маъно умумий барча китоблар, иккинчи маъноси хусусий бадиий асар бўлганлиги учун юқоридаги гапларга мумтоз ва ислом сўзларини қўллаш билан (учинчи гапда ислом сўзи қўлланилганлиги сабабли бадиий сўзи олинди) гапдаги ҳукм мазмуни янада аниқроқ ифодаланишига эришилди. Ўтган асрда амалга оширилган ишларда ёзма ва оғзаки нутқда синонимия ҳодисаси текширилган, бу билан синонимиянинг синтактикада ҳам мавжуд эканлиги қуруқ гипотезаликдан чиқарилиб, назарияга айлантиришга эришилган. Р.Сайфуллаеванинг номзодлик иши худди шундай ишлар сирасига киради. Жумлаларнинг синонимияси махсус таҳлил қилинди: синтактик синонимларнинг таснифи амалга оширилди, бир қиррали ва ҳар хил аспектли синонимлар, моделлар (жумлалар соҳасида) синтактик вариантлар, синонимик жумлаларнинг услубий хусусиятлари ўрганилди, жумлаларнинг синонимияси ёзма ва оғзаки нутқда кўриб чиқилди, синонимик жумлалардан фойдаланиш кўрсатилди.62 Шу муносабат билан, табиий равишда, синтактик конструкциялар синонимиясининг мезонлари каби масалалар – Синтактик синонимнинг таърифи, хусусан, синонимик жумлалар, лексик-синтактик синонимия, морфологик-синтактик синонимия, “синтактик параллеллик”, “синтактик синоним”, “синтактик вариант” ва бошқалар63. кўриб чиқилди.
Синтактик синонимларни аниқлаш масаласи бир вақтнинг ўзида қуйидагича ҳал қилинади: Баъзи олимлар синтактик синонимларни ажратиб кўрсатиш учун ҳар хил услубий сояларга эга бўлган параллел иборалар мазмунидаги ўхшашликни (Г.Рихтер), бошқалари эса грамматик маъно, маъно сояларидаги (М.Малих., А.Гвоздев) инобатга олади. Баъзи ҳолларда композиция грамматик параллелликка асосланади, бошқаларда – фақат семантик соялардаги фарқ ҳақида фикр билдирган. Муаллиф тўпланган фактик материалга таяниб, синтактик синонимларнинг қуйидаги таърифини мақбул деб ҳисоблайди: синтактик синонимика – бир хил фикрни бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлган турли хил, расмий равишда фарқли синтактик конструкциялар ёрдамида ифодалаш. Бу ерда, албатта, биз умумий, ўзгармас, маъно, умумий семантик таркиб ва умумий синтактик маъно ҳамда тузилишдаги фарқни назарда тутамиз (умумий ва дифференциал семаларнинг мавжудлиги, умумий маъно сояси). Ушбу ҳодисанинг ягона томони ва турли томонлари – функционал синонимия тўғрисида фикр билдирилади64. Албатта, умумийликдан хусусийликка қараб таҳлил ва тадқиқ этиш ҳар бир ҳодисанинг айнан ўзига хос жиҳатларини очилишида муҳим аҳамиятга эга.
Синонимияда тўлиқ параллеллик мавжуд эмас (улар қўшимча маъно сояси ва грамматик таркибидаги фарқлар билан тавсифланади). Шу нуқтаи назардан, вариантларни кўриб чиқиш керак. Синтактик синонимлар ва вариантлар масаласида ҳар хил қарашлар мавжуд. Баъзи асарларда вариантлар синтактик синонимлар қаторида кўриб чиқилган, бошқаларида эса улар турлича тавсифланиб, вариантларда синонимик конструкциялардаги каби фарқли, аммо бу фарқ семантик эмас, балки расмий-грамматик жиҳатдан деб қаралади. Худди шундай, синтактик дублетлар ҳақида ҳам ҳеч ҳамжиҳатлик йўқ. Баъзи асарларда дублетлар синонимлар соҳасида кўриб чиқилган бўлса, бошқа асарларда алоҳида ҳодиса сифатида ўрганилган. Демак, дублетлар бу – бир хил вариантлар, уларнинг семантик таркибида умумий семалар мавжуд, дифференциал семалар йўқ65. Р.Сайфуллаева назарий адабиётларни ўрганиб, фактик материалларни таҳлил қилган ҳолда қуйидаги ҳодисаларни синтактик вариантларга киритиш мумкин деган хулосага келди (гап доирасида):
1) “Келдим”, “Мен келдим.” каби бир ва икки қисмли жумлалар келтирилган. Бундай жумлаларнинг биринчиси шунчаки ҳаракат ҳақида маълумот беради, иккинчи жумла ҳам ҳаракатни, ҳам уни амалга оширган одам ҳақида тушунча беради, яъни “Мен келдим”. Ушбу жумлаларни синоним деб ҳисоблаш мумкин эмас, улар вариантлар (бу ҳодисани гапнинг ҳақиқий бўлиниши билан аралаштирманг);
2) аъзолари бирлик ва кўпликда ишлатиладиган гаплар: Акам келди. – Акам келдилар. – Акамлар келдилар;
3) аъзолари тескари (грамматик ўзгаришларсиз) ёки бўлмаган жумлалар ва бошқалар66. Р.Сайфуллаева Келдим. ва Мен келдим. жумлаларни синоним эмас, вариант деб атаб келмоқда. Вариант (лот. varians, variants — ўзгарувчи). “Тил бирлигининг турли-туман ўзгаришлар натижасида ҳосил бўлган шакли. Маcалан, сўзнинг варианти.”67 ва “Дублет (фран. duobleyt, duoble – иккилик) Бир хил (тенг) семантик таркибга эга тил бирликлари. Масалан, тилчи, тилшунос, адаб-одоб, арзийдиган-арзирли. Абсолют синонимлар”68 Р.Сайфуллаева, Б.Менглиев ва бошқа муаллифлигида ёзилган “Ҳозирги ўзбек адабий тили” ўқув-қўлланмасида синонимга қуйидагича таъриф берилган:
Синонимия деганда шаклан ҳар хил, аммо бир тушунчани турли бўёқ ва оттенка туси билан ифодалайдиган лексемалар назарда тутилади. “Синоним лексема орасидаги муносабат синонимия ёки синонимик муносабат деб юритилади”69. Энди эътибор қилиниши керак бўлган жиҳати қуйидагича: вариант атамасига турли-туман ўзгаришлар натижасида ҳосил бўлган шакл, дублетга бир хил таркибга эга тил бирлиги, синонимга эса шакли ҳар хил, услубий фарқ қиладиган бирлик дейилаётганлигидан маълум бўладики, синонимияда вариант ва дублетга нисбатан фарқ кўпроқ дейилса-да, гап мазмун бир хиллиги ҳақида кетганда буни синоним дейиш ўринли бўлади. Сабаби вариант ҳодисасида, (дублетдаги сингари(тилшунос–лингвист)) ҳар икки вариант қўлланилиши имконияти бир хил бўлиши керак. Келдим. ва Мен келдим. содда гап ҳисобланса-да биринчисининг, аслида ҳар иккисининг ҳам илмий услубда қўлланилиши чекланган.

Download 71.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling