Tabiiy kartalarni lоyihalash va tuzish usullari


Йирик картографик асарлар учун махсус илмий муҳаррир танланади ва тахририят кенгаши тузилади. Уларнинг вазифаларига қуйидагилар киради


Download 33.34 Kb.
bet2/7
Sana18.06.2023
Hajmi33.34 Kb.
#1564211
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
TABIIY KARTALARNI LОYIHALASH VA TUZISH USULLARI

Йирик картографик асарлар учун махсус илмий муҳаррир танланади ва тахририят кенгаши тузилади. Уларнинг вазифаларига қуйидагилар киради:

  • Йирик картографик асарлар учун махсус илмий муҳаррир танланади ва тахририят кенгаши тузилади. Уларнинг вазифаларига қуйидагилар киради:
  • - картани тузишнинг барча босқичларида картанинг дастурини, чизиқли ва рангли оригиналларини муҳокама қилиш ва тасдиқлаш, муҳаррирлик ишларини олиб бориш;
  • - картанинг сўнги дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • - картанинг чизиқли ва рангли оригиналларини тайёрлаш, нашр қилиш ва ҳ.к.
  • Картографлар муҳаррирлик ишларини бир неча босқичда олиб боради.
  • Тайёргарлик босқичида муҳаррирлик ишлари карта мазмунини аниқлаш; карта дастурини ишлаб чиқиш; корхоналар билан шартномалар тузиш; манбаларни тўплаш; географик асосни тайёрлаш ва ҳоказолардан иборат бўлиши мумкин.
  • Муаллифлик ишлари босқичида макет ёки оригиналларни текшириш, манба карталарни бир-бири билан боғлаш, табиий объектлар ўртасидаги алоқаларни ўрнатиш ва бошқалар киради.

Оригинал ва келтириб чиқариш карталари. Муаллифлик материаллари ва уларнинг турлари

  • Муаллифлик ишлари натижасида картанинг дастлабки нусхаси тайёрланади. Бу ишларнинг мураккаблиги ва фойдаланилган манбаларига қараб, муаллифлик материаллари икки тури ажратилади: оригинал ва келтириб чиқариш карталари.
  • Оригинал карталар - воқеа ва ҳодисалар бевосита дала маълумотлари асосида ўрганилган, янги фикрлар ифодаланган, янги мазмунли карталарга айтилади. Бундай карталарни тузишда махсус план олиш ишлари (съёмка) олиб борилади, карталар эса бир қанча манбаларни умумлаштириш натижасида ишлаб чиқилади. Ушбу карталар табиий ҳо-дисаларни тушунадиган, уларни биладиган мутахассислар томонидан тузилади. Янги мазмунга эга бўлган карталарни тузиш учун жуда катта ҳажмдаги тайёргарлик ишлари олиб борилади, кўплаб картографик материаллар, бир қанча карталар дастурлари ва кўплаб манбалар ўрганилиб чиқилади.
  • Келтириб чиқариш карталарида фақат картадаги маълумотлар янгиланади, карта техник жиҳатдан қайта тузилади. Карталарнинг оригинал ва келтириб чиқариш турларига бўлиниши ─ бу, албатта, шартли, лекин бугунги кунда кўплаб у ёки бу турга яқин бўлган ўтиш карталари тузилмоқда.
  • Муаллифлик ишлари дала ва камерал (хона) шароитда олиб борилади.
  • - Дала шароитида план олиш ишлари бажарилади, уларнинг натижалари қайта ишланади, сўнгра асосий манба карталарни тузиш, кўп варақли карталарни бир-бири билан боғлаш ва бошқа ишлар бажарилади.
  • - Камерал ишларда дастлаб дала маълумотлари таҳлил қилинади, карталарни макети талаб даражасида жиҳозланади.

Download 33.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling