Муаллиф материалларида қуйидаги камчиликлар кўпроқ учрайди - Карта легендаси жуда деталлашган, у картанинг масштабига тўғри келмайди.
- Картага туширилган объектлар тўғри жойлаштирилмаган.
- Ўлчами кичик бўлган объектлар нотўғри тасвирланган, натижада табиий компонентлар орасидаги боғлиқлик йўқотилган.
- Макетдаги шартли белгилар картанинг шартли белгиларига тўғри келмайди ва ҳ.к.
- Ушбу камчиликларга йўл қўйилиши карта тузиш учун нотўғри метод танланганлиги, тасодифий асос ишлатилганлиги, эски манбалардан фойдаланганлиги, жойлаштириш (локализация) методлари чуқур ўрганилмаганлиги ва картографлар маслаҳатидан фойдаланмаганлиги оқибатидир. Муаллифлик макетидаги хатолар тўғрилангандан сўнг муҳаррирлик ишлари бажарилади, кейин муаллиф муҳаррир билан биргаликда материалларни картографик ишлаб чиқаришга топширади.
Тайёргарлик ишлари, карта дастури. Географик асосни тайёрлаш - Мавзули карталарни яратиш мақсадида олиб бориладиган тайёргарлик ишларига қуйидагилар киради:
- Картани тузиш учун буюртма олиш.
- Картани ишлаб чиқувчи жамоани йиғиш.
- Манбаларни тўплаш ва таҳлил қилиш.
- Картанинг дастурини ёзиш, таҳририят кўрсатмаларни ишлаб чиқиш.
- Картанинг географик асосини ишлаб чиқиш.
- Карта тузиш ишлари буюртма олишдан бошланади. Буюртмада картанинг мақсади ҳамда буюртмачининг ҳудудни ўрганилганлик даражасига қараб талаблар белгиланган. Буюртма олингандан сўнг картани тузиш учун жамоа йиғилади, манбалар тўпланади ва ўрганилиб чиқилади.
- Картани яратиш ─ унинг дастлабки (биринчи, хомаки) дастурини ишлаб чиқишдан бошланади. Дастурни ёзиш жараёнида кўплаб ёрдамчи карталар тузилади, агар серияли карталар тузилаётган бўлса, экспериментал ишлар олиб борилади. Картанинг дастурини ёзиш узоқ вақтга чўзилиши мумкин, шунинг учун бу вақтда муаллиф ёки муаллифлар жамоаси картанинг географик асосини тайёрлаш ишларини ҳам олиб боради.
Карта тузиш учун ҳозирги замон талабига жавоб берадиган, унинг мазмунига тўғри келадиган ҳар хил картографик асослар тайёрланади. Картографик асос (у қоғозли ёки пластикли бўлиши мумкин) махсус мазмунни тўғри жойлаштириш учун таянч, “каркас” вазифасини ўтайди. Картографик асослар мазмунига бўлажак картанинг масштаби, мақсади маълум даражада таъсир қилади. Асосда умумгеографик элементлардан математик асос элементлари, рельеф, гидрографик тармоқлар, тупроқ-грунт қоплами, аҳоли пунктлари, йўллар, чегаралар ва ҳоказолар берилади. - Карта тузиш учун ҳозирги замон талабига жавоб берадиган, унинг мазмунига тўғри келадиган ҳар хил картографик асослар тайёрланади. Картографик асос (у қоғозли ёки пластикли бўлиши мумкин) махсус мазмунни тўғри жойлаштириш учун таянч, “каркас” вазифасини ўтайди. Картографик асослар мазмунига бўлажак картанинг масштаби, мақсади маълум даражада таъсир қилади. Асосда умумгеографик элементлардан математик асос элементлари, рельеф, гидрографик тармоқлар, тупроқ-грунт қоплами, аҳоли пунктлари, йўллар, чегаралар ва ҳоказолар берилади.
- Картографик асослар, кўпинча, умумгеографик ёки илмий-маълумотномали карталар асосида ишлаб чиқилади. Агар бундай карталар мавжуд бўлмаса, махсус картографик асос тайёрланади. Асослар бўлажак картанинг масштабига тўғри келиши, ёки ундан йирикроқ масштабда бўлиши мумкин.
- Ҳозирги вақтда икки хил картографик асослар тайёрланмоқда: муаллифлик ишлари учун (ишчи асослар); картографик ишлаб чиқариш учун (типологик асослар). Бундан ташқари, карта учун махсус асослар ҳам тайёрланиши мумкин, масалан, карта мазмунига тўғри келадиган қўшимча элементлари мавжуд асослар (тектоник карталар учун геологик мазмун келтирилган асослар) ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |