Tabiiy kartalarni tuzishda mеtоd tanlash


Download 25.24 Kb.
bet2/5
Sana18.06.2023
Hajmi25.24 Kb.
#1573803
1   2   3   4   5
Bog'liq
TABIIY KARTALARNI TUZISHDA MЕTОD TANLASH

Адресли карта

  • Лекин бу ишлар анча ноаниқлик ва хатоликларни келтириб чиқаради, шу сабабли ишга адресли карталар жалб этилади. Адресли карта дала маълумотлари бўйича тузилади, унда жойдаги мавжуд станциялар, кузатиш нуқталари ва объектлар мукаммал жойлаштирилади, кузатиш нуқталарига тушунтирувчи ёзувлар берилади. Адресли карталардан маълумотлар асосга географик координаталари бўйича жойлаштирилади, агар картанинг баъзи жойлари махсус мазмун билан қопланмай қолса, улар аэрокосмик материаллардан фойдаланиб тўлдирилади.
  • 2. Картада локализация ишларини тўғри ва аниқ олиб бориш учун кўпинча табиатда аниқ кўриниб турган объектлар ва уларнинг чегараларидан фойдаланилади.
  • Масалан, тупроқларни тасвирлашда табиий чегаралардан энг йириги ҳисобланган орографик чизиқларга тўғри келадиган тупроқ қоплами чизиқлари дастлаб ўтказилади.
  • Сўнгра гидрографик тармоқларга, ўзанларга, террасаларга ва шўрланган ерларга мос келадиган чизиқлар ўтказилади. Локализация методи табиий чегаралар бўйича олиб борилаётганда махсус мавзули карталардан, масалан, ўсимлик, литологик-петрографик, тўртламчи давр карталари ва бошқалардан унумли фойдаланиш зарур.

Индикацион локализация

  • 3. Картани тузишда кўпинча индикацион локализация методи ишлатилади. Унинг моҳияти шундаки, ишлаб чиқилган индикаторлардан фойдаланиб, картографик асосга объектларни жойлаштириш ҳамда индикаторлар ёрдамида тўғридан-тўғри кўринмайдиган, сезилмайдиган табиий объектлар чегараси аниқланади. Бу методнинг асосида табиий тармоқларнинг типи ва хусусиятларини бошқа табиий объектлар ёрдамида ўрганиш ётади.
  • Индикаторлар сифатида умумгеографик ва мавзули карталарда аниқ кўринадиган объектлар танланади: масалан, ўсимлик қоплами, рельеф шакллари, тупроқ-грунт қоплами ва бошқалар.
  • Гидрогеологик карталарни тузишда индикаторлар ер ости сувлари жойлашишини аниқ ифодалашга ёрдам бериши мумкин.
  • Тиббий-географик карталарни тузиш геоботаник маълумотларга асосланади, чунки касаллик турлари ўсимлик қоплами тарқалиши билан кўпинча боғлиқ. Бу метод баҳолаш ва башоратлаш карталарини тузишда ҳам қўлланилади. Агар индикаторларни танлаш мумкин бўлмаса, унда мажмуали географик профиллар тузилади, ёки корреляция коэффициенти ҳисобланиб, боғлиқликнинг турли модел ва графиклари ишлаб чиқилади.
  • .

Download 25.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling