Tabiiy kartalarni tuzishda mеtоd tanlash


Download 25.24 Kb.
bet1/5
Sana18.06.2023
Hajmi25.24 Kb.
#1573803
  1   2   3   4   5
Bog'liq
TABIIY KARTALARNI TUZISHDA MЕTОD TANLASH

TABIIY KARTALARNI TUZISHDA MЕTОD TANLASH

  • Картани яратишинг илмий-методик томойиллари қуйидагиларга асосланади:
  • 1. Тасвирланаётган воқеа ва ҳодисаларнинг моҳиятини, хусусиятини ўрганиб чиқиш.
  • 2.Объектлар ва уларнинг таркибларига хос бўлган кўринишлар ва улар орасидаги чегараларни картографик тасвирини аниқлаш.
  • 3. Объектлар табиатини мукаммал ифодалайдиган картографик тасвирлаш усулларини танлаш.
  • 4. Воқеа ва ҳодисаларни ўрганиб, улар учун генерализация методларини ишлаб чиқиш.
  • 5. Картада тасвирланаётган объектнинг бошқа табиий объектлар билан боғлиқлигини аниқлаб, карталарни тузишда махсус мазмунни асосга жойлаштириш йўлларини ишлаб чиқиш.
  • Бундан ташқари, табиат компонентлари орасидаги боғлиқликни аниқлаш, маълумотларни тўғри талқин қилиш, ҳар хил мазмунга эга карталарни бир-бири билан мувофиқлаштириш ҳам услубий тамойиллар қаторига киради.

Локализация методи. Индикацион локализация

  • Локализация методи қўлланилганда мураккаб манбалардан аниқ маълумотлар олиниб, картага жойлаштириш, бу метод орқали картада картографик ва морфометрик ўлчаш ишларини олиб бориш имкони яратилади. Картада тасвирланаётган объектлар хусусиятига, генерализация қилинишига ва тасвирлаш усулларига қараб, локализация методи турли йўллар билан олиб борилиши мумкин. Локализация методининг қуйидаги турлари мавжуд:
  • географик координаталар ва картографик тўр асосида;
  • расмда ва топографик карталарда тасвирланган объектлар ёрдамида;
  • аниқланган географик боғлиқликлар, ёки индикацион локали-зация асосида;
  • ўхшашлик методини қўллаш орқали объектларни локализация қилиш бўйича.

1. Географик координаталар бўйича объектларни локализация қилиш тури фақат стационар кузатишлар олиб борилганда ишлатилади, ёки дала маълумотларидан фойдаланиб карта тузилади. Агар карта тузишда ориентирлар кам бўлса, картографик тур зичлаштирилади, карта тузиш ишлари квадратлар бўйича олиб борилади.

  • 1. Географик координаталар бўйича объектларни локализация қилиш тури фақат стационар кузатишлар олиб борилганда ишлатилади, ёки дала маълумотларидан фойдаланиб карта тузилади. Агар карта тузишда ориентирлар кам бўлса, картографик тур зичлаштирилади, карта тузиш ишлари квадратлар бўйича олиб борилади.
  • Дала журналларига объектларнинг яққол кўринадиган ориентирларга нисбатан жойлашганлиги (масалан, аҳоли пунктларига, дарёнинг бурилиш жойларига, йўлларга ва ҳ.к.) ҳақида маълумот ёзилади, картага объектлар ушбу маълумотлар асосида туширилади. Бунда картанинг аниқлиги дала материалларига узвий боғлиқ бўлади.
  • Агар майда масштабли карталар тузилаётган бўлса, объектларни локализация қилишда бир қанча қийинчиликлар туғилади, чунки асосда умумгеографик объектлар анча генерализацияланиб тасвирланган. Бундай вақтда манбадаги ва асосдаги объектлар орасидаги масофалар ўлчанади, сўнгра картага ўлчамларга асосланиб махсус мазмун жойлаштирилади.

Download 25.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling