Tabiiy kartalarni tuzishda mеtоd tanlash


NDVI orqali aniqlangan voha chegarasi


Download 25.24 Kb.
bet3/5
Sana18.06.2023
Hajmi25.24 Kb.
#1573803
1   2   3   4   5
Bog'liq
TABIIY KARTALARNI TUZISHDA MЕTОD TANLASH

NDVI orqali aniqlangan voha chegarasi

  • 4. Локализация методи барча карталарни тузишда қўлланилади-ю, лекин баъзи ҳудудлар учун маълумот етишмайди. Бундай вақтда ўхшашлик (аналогия) методидан фойдаланилади. Ўхшашлик методини фақат муаллифларгина қўллаши мумкин, чунки бунда табиий ҳодисалар тўлиқ ва илмий жиҳатдан ҳудудда кенг, тўлиқ ўрганилган бўлиши керак. Ўхшашлик методи ҳодисаларнинг зарурий бирлигини аниқлашга асосланади. Кам ўрганилган ҳудудлар учун гипотезалар таклиф этилади, натижада, улар кейинги илмий тадқиқотлар йўналишларини белгилаб беради. Илмий-маълумотномали карталарда гипотетик чегараларни пунктир чизиқларда бериш мақсадга мувофиқ. Масалан, тоғли районларда дала ишлари фақат дарёлар, ёки маълум бир маршрутлар бўйича олиб борилади, бошқа ҳудудлар махсус мазмуни эса ўхшашлик методи бўйича кўрсатилади

Интерполяция ва экстраполяция методлари. Тенг чизиқлар усули. Географик интерполяция

  • Табиий карталарни тузишда фақат объектларнинг чегаралари ўтказилибгина қолмасдан, балки бу объектлар ҳақида миқдорий кўрсаткичлар ҳам берилади. Бундай кўрсаткичларни картада ифодалаш учун интерполяция ва экстраполяция методлари ишлатилади. Интерполяция методи бўйича картада тенг чизиқлар (изолиниялар) ўтказилади. Интерполяция методининг моҳияти сифатида картада воқеа ва ҳодисанинг миқдор кўрсаткичларини таърифлайдиган, алоҳида нуқталар орқали бир хил кўрсаткичлардан ўтказилган, тенг чизиқлар тизимини тушуниш мумкин. Танланган бир хилдаги оралиқдан ўтказилган тенг чизиқлар тизими картага олинаётган ҳудудда тарқалган ҳодисаларнинг ўртача кўрсаткичларини таърифлайди. Бу усул ер юзасида, атмосферада, ер қобиғида, ёки бирор бир ареалда (ер ости сувлари ҳавзасида, денгизларда ва бошқаларда) тарқалган ҳодисаларни картага олишда кенг ишлатилади.
  • Изолиниялар фақат ҳодисаларнинг миқдор кўрсаткичларини ифодалабгина қолмасдан, балки ҳодисалар динамикаси ҳақида ҳам маълумот бериши, уларнинг вақт давомида ўзгариши, маълум вақтдан кейин яна қайтарилишини ҳам кўрсатиши мумкин. Интерполяция методи ёрдамида тузилаётган карталар учун асосий манба бўлиб дала маълумотлари олинади ва улар қайта ишланади. Бунда асосий эътибор кузатиш пунктларининг жойлашиш географиясига қаратилади. Изолиния чизиқларини аниқ ва тўғри ўтказиш учун юқорида санаб ўтилган тамойиллардан ташқари, қуйидаги хусусиятларга ҳам эътибор бериш керак.
  • - изолиния чизиқлари учун тўғри шкала танлашга;
  • - изолиния чизиқларини тўғри интерполяция қилиш ва ўтказишга;
  • - изолиния чизиқлари тизимини генерализация даражаси ва аниқлигига ва бошқаларга.
  • Объектлар хусусиятини битта чизиқ эмас, балки чизиқлар тизими билан тушунилади. Изолиния чизиқларини ўтказишда ҳодисаларнинг кузатиш нуқталардаги миқдор кўрсаткичлари ҳамда уларнинг тарқалиш географияси ўрганилади. Агар ҳодисалар ҳудудда бир хилда ўзгарётган бўлса изолиния чизиқлари ораси кенг оралиғили, агар ўзгариш кескин, туб бўлса, оралиғи зич ўтказилиши мумкин. Масалан, текисликда горизонталлар ораси кенг, тоғли ўлкаларда эса, улар ораси қисқа ва зич. Шкалаларни танлашда маълумотларнинг миқдорига ва аниқлигига катта эътибор қаратилади. Агар маълумотлар жойда бир хилда тақсимланмаган бўлса, узилган шкалалардан фойдаланилади, масалан, тектоник карталарда ҳаракатнинг интенсивлигини тасвирлашда.
  • Интерполяция методини қўллашда изолиниялар ҳар хил йўллар билан ўтказилади, шунга қараб чизиқли; параболик; гиперболик; географик интерполяциялар турлари ажратилади.
  • Чизиқли интерполяцияда, кўпинча, систематик хатога йўл қўйилади. Изолиниялар бир хил оралиқда ўтказилади. Нуқталар ўрни бир томонга сурилади, бу эса натижаларга тузатмани киритишни талаб этади. Бу хатони йўқотиш учун бошқа, қўшимча масалан, картографик, статистик, дала ва бошқа маълумотлардан фойдаланишга тўғри келади. Агар интерполяция чизиғининг ўрнини жуда аниқ топиш керак бўлса параболик интерполяциядан фойдаланилади. Интерполяция чизиғини ўрни учта нуқтадан параболик функциянинг қийматини ҳисоблаш бўйича аниқланади, лекин бунда нуқталар бир чизиқда жойлашиши ва оралиғидаги қийматлари ўзгариши бир хилда бўлиши талаб этилади.
  • Интерполяция чизиқлари механик равишда ўтказилади, жойдаги турли қонуниятлар ҳисобга олинмайди. Интерполяция чизиқларини ҳақиқатга яқинроқ қилиб ўтказиш учун географик интерполяция методи ишлатилади. Бу методдан фойдаланилганда интерполяция чизиқларига географик қонуниятларга қараб ҳар хил тузатма, ўзгартиришлар киритилади. Изолиния чизиқларига географик тузатмалар киритиш натижада ўтказилган чизиқлар географик интерполяция чизиқлари дейилади.
  • Кузатиш нуқталари бўлмаган ҳудудларда изолинияларни ўтказишда экстрополяция, яъни бир йўналишда жойлашган қиймати маълум нуқталардан фойдаланиб, бошқа нуқталар қийматларини аниқлаш методи ишлатилади. Экстрополяциянинг мақсади картада бўш қолган жойларни маълумотлар билан тўлдириш ҳисобланади. Бу методга кузатиш нуқталарининг бир текисда жойлашмаслиги натижа-сида мурожаат қилинади. Картографияда графикли экстрополяция кўпроқ ишлатилади. Бунда олинган натижа бўйича эгрилар чизилади, бошқа чизиқлар хусусиятига қараб ва аниқланган нуқталар туташтирилиб, изолиния чизиқлари ўтказилади. Экстрополяция усули кичик ҳудудлар, орографик чизиқлар ўтказилган жойлар учун қўлланилганда, талаб даражасидаги аниқликни бериши мумкин.

Download 25.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling