- Ҳозирги пайтда табиий карталарни тузишда математик ва авто-матик услублардан кенг фойдаланилмоқда. Кўпгина табиий карталарда сифат кўрсаткичли объектлардан ташқари миқдор кўрсаткичлилар ҳам берилади. Бунда кўрсаткичлар математик усуллар ва махсус ҳисоблаш машиналари ёрдамида қайта ишланади. Математик методлар қуйидаги йўналишларда кенг ишлатилмоқда:
- Турли масштабли, маълумотли, мақсадли, тузиш усули ва услуби ҳар хил бўлган, дала ва камерал шароитларда карталарни тузишда (метеорологик, гидрологик, геофизик ва бошқалар).
- Графоаналитик, математик─таҳлил, математик─статистик усулларни қўллаб, камерал шароитда (хонада) карталарни тузишда.
- Илгари тузилган карталар мазмунини таҳлил қилиб, математик усулларни қўллаб турли графиклар, профиллар, схемалар ва ҳоказоларни тузишда.
- Математик методларнинг геотизимлар таркибини ўрганишга бағишланган усуллари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтамиз. Бу методлар ёрдамида изокоррелят, табиий шароитни турли мақсадларда баҳолаш, мелиоратив мақсадлар ва бошқалар учун карталар тузилмоқда. Мате-матик методлар иқлим карталарини тузишда кенг ишлатилади. Бунда ЭҲМлар ва ГИС-технологиялари (ArgGIS, MapInfo, AutoCAD ва бошқалар) билан қуйидаги ишлар бажарилади:
- Манбаларни тўплаш, уларни мақсадли таҳлил қилиш.
- Кузатиш маълумотларини қайта ишлаш; натижани қабул қилинган тур бўйича метеорологик элементлар кўрсаткичларини қўллаб аниқлаш (миқдорли кўрсаткичлар).
- Ҳисоблашлар натижасига қараб, метеорологик башоратлаш ишларини олиб бориш.
- Ҳисоблаш ва башоратлаш натижаларини карта кўринишида нашр қилиш ва бошқалар.
- Interpolation is a process which constructs a continuous function from a set of points. In nearest-neighbor interpolation, the idea is to use the value of the data point or measurement which is closest to the current point. The method is also known as proximal interpolation or, point sampling.
- Nearest neighbor interpolation (blue lines) in one dimension on a (uniform) dataset (red points)
Do'stlaringiz bilan baham: |