Тадбиркор маънавиятининг бозор иқтисодиётида тутган урни


Download 79.5 Kb.
bet2/6
Sana26.01.2023
Hajmi79.5 Kb.
#1129163
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ТАДБИРКОР МАЪНАВИЯТИНИНГ БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИДА ТУТГАН УРНИ

БОЗОР ВА МАЪНАВИЯТ.


Posted Ша, 01/23/2010 - 22:23 by Admin
Энди бозор ва маънавият нисбатининг ўзаро боғлиқ икки алоҳида жиҳатини кўриб чиқайлик. Биринчиси бозор маънавияти масаласи. Биз бозор маънавияти деганда, биринчи навбатда, инсоф ва диёнатни инсонлар кўнглида қайта уйғотиш заруратини англаймиз. Инсоф ва диёнат, ҳалоллик, харидорга муносабатда самимийлик ва ҳилм (юмшоқ муомала, ҳалимлик) харидор кўнглини топишга интилиш, унинг эҳтиёжларини тушуниш - тадбиркор сармоясига Аллоҳнинг баракатини ёғдирувчи маънавий фазилатлардир. Харидор ҳаққига хиёнат, товламачилик - ҳеч қачон бозорга аралашган одамга омад келтирган эмас. Буни бизнинг аждодларимиз яхши билганлар.
Бугунги жаҳон бозорининг муҳим жиҳати - унинг илмий асосга қўйилганлигидир. Маркетинг фани, яъни бозорни ўрганиш илми илгари асосан савдогар ё косибнинг фаросатига боғлиқ бўлган бўлса, бугун жиддий тадқиқотлар асосига таянмоқда. Илгари бир минтақани қамраган бўлса, бугун жаҳон миқёсида яхлит фикрлашни тақозо қилмоқда. Демак, бозор ва маънавият турли нуқталарда туташув ҳосил қилмоқда. Уларнинг бири эътиқод бўлса, иккинчиси - илм. Яна бири фаросат бўлса, бошқаси - инсонни тушуниш. Бизга марксизм олабўжи қилиб кўрсатган тузум бугунги кун нуқтаи назаридан ёндошганда - ахлатхона. Ҳар соҳада ҳам чиқиндилар бўлади, шу жумладан, бозорда ҳам. Ўша барча чиқиндини бир жойга уйиб ташласа, ифлос ва кўримсиз бир уюм ҳосил бўлади, ана шуни бизга капитализм деб рўбарў қилиб келишди. Ваҳоланки, “социализм” деб аталган тоталитар тузумдаги қабоҳатлардан ташкил топган бутун бошли “архипелаг” лар мавжуд бўлганлиги энди кўпчиликка маълум бўлиб қолди.
Дастлабки “капитализм”да баъзилар ночор яшаган бўлса, “коммунизмнинг биринчи босқичи”да миллионлаб бегуноҳ одамлар очликдан қирилиб кетди. Ёлғон ғоялар учун ука акани ўлдиргани, бола отасини сотгани алоҳида масала. Аслини олган-да на “капитализм”, на “социализм” инсониятга бахт келтирмайди. Асосий масала инсон маънавиятида. Чунки маънавият аввало меъёр, у уйғунликни таъминлайди. Хусусий мулкнинг ягона ҳукмронлиги ҳам, унинг буткул тақиқланиши ҳам меъёрнинг бузилишига олиб келади, демак, ҳаётдаги уйғунликни бузади. Бугунги бозор эътиқод, илм, риёзат, меҳр уйғунлиги томон кетмоқда. Эътиқод бозорда инсоф кўринишида намоён бўлади. “Теша бўлмагин, арра бўлгин”,- дейди Амир Хусрав. Чунки теша доим ўзи томонга чопади, пайраҳа фақат чопаётган киши тарафга тўпланади. Арра икки тарафга бориб келади, қипиқ ҳам икки тарафга баробар тўкилади. “Қарс икки қўлдан чиқади”,- дейди халқимиз. “Фақат ўзим бўлай”, деган одам узоққа бормайди. “Инсоф сари барака” - маънавиятини йўқотмаган миллатнинг бозоридаги бош қонундир.
Бугунги кунда биз баъзи жойлардаги каби бир қирдан иккинчи қирга сакрашга уринмай, инсоф ва диёнатни сақлаган ҳолда, қадим миллий анъаналаримизнинг энг илғор жиҳатларига таяниб, фаросатли, инсофли, илмий асосга қўйилган, жаҳондаги энг илғор тамойилларга мувофиқ келувчи бозор иқтисоди сари интилиб бораётирмиз. Албатта, хатолар ҳам кўп, аммо беайб парвардигор дейдилар, ният холис бўлса, натижа ёмон бўлмас.

Download 79.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling