Тадбиркорлик со


II б ў л и м . ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   220
Bog'liq
publications 09

II б ў л и м . ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ 
СУБЪЕКТЛАРИГА НИСБАТАН ҲУҚУҚИЙ ТАЪСИР 
ЧОРАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ
1- б о б .  
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СУБЪЕКТЛАРИГА 
НИСБАТАН ҲУҚУҚИЙ ТАЪСИР ЧОРАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ 
АСОСЛАРИ
Амалда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашнинг асоси бўлиб 
жавобгарликни юзага келтириш учун зарур бўлган талаблар 
мажмуи орқали ифодаланадиган ҳуқуқбузарлик (айб, ҳуқуққа хи-
лоф ҳаракат)нинг мавжудлигидир. Тадбиркорлик субъектларига 
нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари қўллашдан озод қилиш учун 
шундай фактлар тан олинадики, уларнинг мавжудлиги орқали 
қонун содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни тўлиқ 
ёки қисман олиб ташлайди ёки ҳуқуқбузарлик мавжуд бўлмаган 
ҳолда бундай тадбирлар амалга оширилишига йўл қўймайди.
Ҳуқуқий таъсир чораларин қўллаш учун асослар тушунча-
си кенг қамровли бўлиб, бу каби чоралар қўлланилиши учун асос 
бўлиб ҳисобланадиган ва қонун билан ўрнатилган мажбурий
«талаблар»га таянади, бу эса, алоҳида ҳуқуқий таъсир чорала-
ри қўллаш учун асос бўлиб ҳисобланади. ( «Тадбиркорлик фао-
лияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 
40
1
-моддаси
136
, тадбиркорлик субъектларига нисбатан уларнинг 
фаолиятини чекловчи чоралар қонун ҳужжатларида белгиланган 
ҳолларда қўлланилади).
Шубҳасиз, ҳар бир ҳолатда тегишли ҳуқуқий таъсир чораси 
қўллаш учун тадбиркорлик субъекти томонидан содир этилган 
муайян ҳуқуқбузарлик, қилмиш, мажбуриятларнинг бажарилмас-
лиги каби ҳолатлар сабаб бўлади.
Хусусан, солиқ жавобгарлиги вужудга келишининг яго-
на асоси солиққа оид ҳуқуқбузарликнинг содир этилишидир. 
Ҳуқуқни қўллашда солиқ тўловчилар учун ва умуман Ўзбекистон 
солиқ тизимида муҳим принципиал ҳолатлардан бири – бу ЎзР 
136
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2003 й., 
9-сон, 86-модда.


307
СКнинг
137
106-моддасида солиққа оид ҳуқуқбузарлик тушун-
часининг мустаҳкамланганлигидир. Кодекснинг мазкур мод-
дасига мувофиқ, солиқ тўловчининг ушбу Кодексда жавоб-
гарлик белгиланган ғайриқонуний айбли қилмиши (ҳаракати 
ёки ҳаракатсизлиги) солиққа оид ҳуқуқбузарлик, деб эътироф 
этилад и.
Тадбиркорлик субъектига нисбатан молиявий санкция каби 
ҳуқуқий таъсир чораси қўллаш учун сабаб бўладиган солиққа оид 
ҳуқуқбузарлик сифатида кирим қилинмаган товарларни сақлаш 
ёхуд товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан 
тушган тушумни яшириш (камайтириб кўрсатиш)ни (ЎзР СКнинг 
114-моддаси) мисол қилиб келтириш мумкин.
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг
138
22-
моддаси лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилиши мум-
кин бўлган ҳуқуқий таъсир чораси қўллаш учун асос қилиб 
аудиторлик ташкилоти лицензия талаблари ва шартларини буз-
ганлиги аниқланганлиги, шунингдек махсус ваколатли дав-
лат органининг аудиторлик ташкилоти зиммасига аниқланган 
қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи 
қарори аудиторлик ташкилоти томонидан бажарилмаганлигини 
эътироф этади.
Ҳуқуқбузарлик тадбиркорлик субъектига нисбатан ҳуқуқий 
таъсир чораси қўллаш учун асос сифатида бундай ҳуқуқий таъсир 
чораси ҳақиқий бўлиши учун унинг барча элементлари мавжуд 
бўлиши лозим. Ҳуқуқбузарлик унинг таркибини ташкил этувчи 
тўртта асосий элемент (томон)дан иборат бўлади. Бу – объект – 
ҳуқуқ билан ҳимоя қилинадиган бузилган моддий ёки номоддий 
қийматлик; субъект – ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркорлик 
субъекти; объектив томон – салбий оқибат келтириб чиқарган 
ҳуқуққа хилоф қилмишнинг ўзи ҳамда қилмиш ва келиб чиққан 
оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш; субъектив томон – тадбир-
корнинг қилмишга ва унинг натижасига қасддан ёки эҳтиётсизлик 
орқасида муносабати.
Ҳуқуқбузарликнинг тадбиркорлик субъектига нисбатан 
ҳуқуқий таъсир чораси қўллаш учун асос бўлувчи энг муҳим 
жиҳатларидан бири қилмишнинг ҳуқуққа хилофлиги, яъни му-
айян ҳаракат ёки ҳарактсизлик орқали ҳуқуқ нормаларининг 
137
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5–6-
сон, 140-модда.
138
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-
сон.


308
бузилишидир. Адабиётларда ҳуқуққа хилоф қилмиш деганда, 
ҳуқуқ нормаларини бузиш тушунилади, деган нуқтаи назар кенг 
тарқалган. Бироқ ҳуқуқ нормаларидан четга чиқувчи ҳар қандай 
қилмиш ҳам ҳуқуққа хилоф бўлмайди. Шахснинг ҳуқуққа хилоф 
қилмиши деганда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ўрнатилган 
чеклов ва қоидаларнинг бузилиши тушунилади. Норматив-
ҳуқуқий ҳужжат талабига кўра шахс муайян ҳаракатни содир эти-
ши шарт бўлган ҳаракатни содир этмаслиги каби ҳаракатсизлик 
ҳам ҳуқуққа хилоф бўлиши мумкин. Агар қонунда бундай мажбу-
рият белгиланмаган бўлса, ҳуқуқбузарлик ҳақида фикр юритиш 
мумкин эмас.
ЎзР ХПК нинг 155
17-
моддасига асосан, ҳуқуқий таъсир чорала-
рини қўллаш тўғрисидаги ишларни кўришда суд: ҳуқуқбузарлик 

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling