Тадбиркорлик со


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   220
Bog'liq
publications 09

3 - б о б .
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СУБЪЕКТЛАРИГА 
НИСБАТАН ҲУҚУҚИЙ ТАЪСИР ЧОРАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ 
ҲУҚУҚИГА ЭГА БЎЛГАН ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА 
МАНСАБДОР ШАХСЛАР
Тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чо-
ралари кўрсатиш ваколатига эга бўлган давлат органлари 
маъмурий мажбурлов чораларини амалга ошириш ҳуқуқига эга 
бўладилар, масалан, эҳтиёт чораларини қўллаш (юридик шах-
сга тегишли бўлган, тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун 
кўмаклашадиган ишлаб чиқариш комплексини ёпиш, юридик 
шахснинг муайян ҳаракатларни амалга оширишини тақиқлаш, 
бундай юридик шахснинг ишлаб чиқариш фаолиятини вақтинча 
тўхтатиб қўйиш), шунингдек тадбиркорлик субъектига нисба-
тан қонунда назарда тутилган маъмурий жавобгарлик чорала-
рини қўллаш.
Давлат ўзининг органлари орқали ҳуқуқнинг барча субъект-
ларига нисбатан, шу жумладан иқтисодиёт соҳасида (ва таби-
ийки, тадбиркорлик фаолияти соҳасида) бошқарув функциялари-
ни амалга оширади. Давлат тадбиркорлик фаолияти соҳасида 
вужудга келадиган муносабатларни тартибга солади ва бундай 
фаолият доирасида тадбиркорлик фаолияти субъектларига 
таъсир кўрсатадиган махсус воситалар ва услублардан фойда-
ланади.


297
1-§. Умумий қоидалар
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўз ваколатлари до-
ирасида ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини маъмурий-
ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий принципларини амал-
га ошириш мақсадида улар томонидан тадбиркорлик фаолияти 
соҳасидаги қонун ҳужжатларига амал қилиниши устидан назорат-
ни амалга оширадилар ва тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 
талабларини бузган шахсларга нисбатан муайян салбий таъсир 
кўрсатиш чораларини (ҳуқуқий таъсир кўрсатиш чоралари, маъ-
мурий жавобгарлик чоралари) қўллаш ҳуқуқига эгалар.
Умуман олганда, тадбиркорлик субъектлари устидан назорат 
қилишнинг моҳияти ва мақсади тегишли давлат органи томони-
дан кўрсатилган йўл-йўриқлар ва қоидаларга тадбиркорлик субъ-
екти фаолиятининг мос келиши устидан назорат тизимидир.
Назорат қилиш давомида тегишли юридик шахсга нисба-
тан назорат тадбирларини амалга оширувчи субъектнинг таъсир 
кўрсатиш натижалари, бошқарув қарорларига, ишни ташкил этиш 
ва тартибга солиш принципларига риоя этилмаганлиги ҳолатлари, 
ушбу камчиликларнинг сабаблари аниқланади ҳамда бутун ти-
зимнинг самарали фаолият кўрсатиши учун мавжуд муаммоларни 
бартараф этиш йўллари аниқланади.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling