Тадбиркорлик со


Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   220
Bog'liq
publications 09

Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси
123
(15-боб) 
ҳам тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чора-
ларини қўллаш тартиби бўйича норматив-ҳуқуқий манба бўлиб 
ҳисобланади.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан божхона иши соҳасига 
оид қонунчиликнинг бузилиши учун жавобгарлик ҳуқуқнинг 
123
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 
2-сон, 36-модда.


292
турли соҳалари билан тартибга солинади, бу эса, божхона 
қонунчилигининг комплекс характерга эканлигидан далолат бе-
ради. Тадбиркорлик субъектлари томонидан божхонани тартибга 
солиш соҳасида талабларга амал қилмаслик номоддий (масалан, 
муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш) 
ёки моддий (масалан, жарима) кўринишидаги санкцияларнинг 
қўлланишига сабаб бўлади. Хусусан, Ўзбекистон Республика-
си Божхона кодексининг 167-моддасида божхона тўловларидан 
ғайриқонуний озод қилишга ёки уларни камайтиришга қаратилган 
хатти-ҳаракатлар учун жарима тариқасидаги жавобгарлик белги-
ланган. Таъкидлаш лозимки, шахсий ҳуқуқий муносабатлардан 
фарқли ўлароқ, оммавий ҳуқуқда, хусусан, божхона ҳуқуқида 
жавобгарлик, қоида тариқасида, жабрланувчининг хоҳиш-
иродасидан ва етказилган зарардан қатъи назар келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик 
тўғрисидаги кодекси (кейинги ўринларда – ЎзР МЖтК) ҳам тад-
биркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини 
қўллаш тартиби бўйича қонунчилик манбаи сифатида қаралади. 
Маъмурий жавобгарлик деганда, ваколатли органлар ва мансаб-
дор шахслар томонидан ҳуқуқбузарларга нисбатан белгиланган 
процессуал тартибда маъмурий таъсир кўрсатиш чоралари тушу-
нилади.
Ушбу чоралар маъмурий-ҳуқуқий нормаларнинг қораловчи 
(жарима) ва тикловчи санкцияларида ўз ифодасини топган бўлиб, 
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилишида айбдор бўлган тад-
биркорлик субъектининг шахси (юридик шахс – тадбиркорлик 
фаолияти субъектининг мансабдор шахси ёки якка тартибдаги 
тадбиркор) ҳамда у томонидан содир этилган ҳаракатга нисба-
тан давлат ва жамоат айбловини қўллашдан иборат. Маъмурий 
жавобгарлик чоралари ҳуқуқбузар бошидан кечиришга маж-
бур бўлган шахсий, мулкий, ташкилий характердаги салбий 
оқибатларда намоён бўлади.
Маъмурий жавобгарлик санкциянинг қатъийлиги ва оғир-
лигига кўра, масалан, жиноий жавобгарликдан бирмунча фарқ 
қилади: судланганликни келтириб чиқармайди, оғир ҳуқуқий 
оқибатларни келтириб чиқармайди. Маъмурий жавобгарлик 
фақатгина ЎзР МЖтК ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда 
айнан кўрсатилган ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирдагина ке-
либ чиқади. XIII боб савдо, тадбиркорлик ва молия соҳаларидаги 
ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик масалаларини 
тартибга солади. Масалан, ЎзР МЖтКнинг 164-моддасида сав-


293
до ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жарима 
тариқасидаги маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling