Тадбиркорлик со


) мажбуриятларни бажармаганлик учун келиб чиқадиган


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   220
Bog'liq
publications 09

1) мажбуриятларни бажармаганлик учун келиб чиқадиган: 
оператив-хўжалик, ички хўжалик, хўжалик бошқаруви ва бош-
қалар;
2) жавобгарлик кўлами бўйича: тўлиқ, чекланган ва юқори 
даражали.
Тадбиркорлик-ҳуқуқий санкциялар тадбиркорлик ҳуқуқбузар-
ликларида тадбиркорлик органларининг алоҳида мансабдор 
шахс ларига эмас, балки уларнинг ўзларига нисбатан қўлланилади 
ва улар фаолиятини яхшилашни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик 
муносабатларининг аниқ иштирокчилари ҳуқуқлари ва қонуний 
манфаатлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишни 
кўзлайди.
Тадбиркорлик-ҳуқуқий санкциялар тадбиркорлик муносабат-
ларининг алоҳида турларини тартибга солувчи фуқаролик ва маъ-
мурий қонунчиликнинг махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари 
билан тартибга солинади.
Тадбиркорлик фаолиятидаги ҳуқуқбузарлик қонунчиликда 
давлат тартиб-қоидаларининг бузилиши, тадбиркорлик субъект-
ларининг иқтисодий манфаатлари бузилиши сифатида таснифла-
нади.
Иқтисодий соҳада тадбиркорлик муносабатларида қўллани-
ладиган санкциялар тизимини қуйидагилар ташкил қилади:
a) мулкий санкциялар;
b) ишлаб чиқариш-ташкилий характердаги санкциялар (тез-
кор);
c) иқтисодий санкциялар (ҳуқуқни қайта тикловчи);
Ижтимоий муносабатларнинг қайси соҳасига нисбатан 
қўлланилиши ва уларни қўллаш тартибига кўра санкциялар маъ-
мурий ёки молиявий категорияларга бўлинади. Тадбиркорлик 
фаолиятини юритиш қоидаларини белгиловчи қонунчиликни буз-
ганлик учун белгиланадиган санкциялар (маъмурий ёки молия-
вий) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.
Иқтисодий (ҳуқуқни тикловчи) санкциялар тадбиркорлик фа-
олиятини юритиш тартибини бузганлик учун тадбиркорлик ту-


289
зилмалари томонидан белгиланган жавобгарлик чораси бўлиб, 
ноқонуний йўл билан топилган даромадни бюджетга ўтказишга 
қаратилган.
Ўзининг юридик табиатига кўра иқтисодий санкциялар 
маъмурий-ҳуқуқий таъсир кўрсатиш чораси бўлиб, фаолиятнинг 
турли соҳаларида давлат назоратини амалга оширувчи органлар 
томонидан қўлланади: давлат солиқ хизмати органлари, давлат 
божхона хизмати органлари, табиатни муҳофаза қилиш органла-
ри, валютани назорат қилиш органлари ва ҳ.к.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling