Тадбиркорлик со
-§. Тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
2-§. Тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан
ҳуқуқий таъсир чоралари қўллашнинг мақсадлари Юридик жавобгарликнинг мақсадлари унинг функцияларида намоён бўлади. Тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатлари соҳасидаги юридик жавобгарликка хос бўлган функцияларни аниқлаш баро- барида шундан келиб чиқиш керакки, тадбиркорлик фаолияти, энг аввало, моддий ишлаб чиқариш, товарларни тайёрлаш (со- тиш) учун мулкдан фойдаланиш ҳамда мулкий характердаги жа- вобгарлик билан боғлиқ. Санкциянинг функциялари қуйидагилардан иборат: 1) қўриқлаш – қонунни бузган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан тезкор таъсир чоралари қўллаш, унга нисбатан ҳуқуқий тартиботни ҳимоя қилиш воситаси сифатида таъсир кўрсатиш ҳамда ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларини тўхтатишга ундовчи восит а; 2) компенсация – хўжалик юритувчи субъектга бошқа томон ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида етказилган зарарни қоплаш; 3) жарима солувчи, яъни ҳуқуқбузарликка йўл қўйган тадбир- корлик субъектини жазолаш; 4) тикловчи, яъни ҳуқуқи бузилган субъектнинг ҳуқуқий ҳолатини аввалги ҳолатга қайтариш. Шундай қилиб, санкциялар – қонунни бузган хўжалик юри- тувчи субъектга нисбатан тезкор таъсир чоралари қўллаш, унга нисбатан ҳуқуқий тартиботни ҳимоя қилиш воситаси сифа- тида таъсир кўрсатиш ҳамда ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларини тўхтатишга ва етказилган зарарни қоплаш, шунингдек моддий таъсир кўрсатувчи чорадир. Санкциялар уларни қўлловчи субъектларга қараб қуйидаги турларга бўлинади: 1) тадбиркорлик субъектлари томонидан аниқ ҳуқуқий муно- сабатларда қўлланилади; 2) давлат назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркор- лик фаолияти субъектига нисбатан қўлланилади. Таъкидлаш ло- зимки, мазкур тадқиқот давомида биз айнан ушбу йўналишдаги тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораларини ўрганиб чиқамиз. Санкциялар қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланиши мумкин. Санкцияни қўллаш учун тегишли давлат органи судга мурожаат қилиши шарт эмас, қуйида келти- 288 риб ўтилган аниқ рўйхат асосида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно. Шунингдек, санкциялар уларни амалга ошириш тар- тиби нуқтаи назаридан суд тартибида ҳамда маъмурий тартибда қўлланиладиган турларга бўлинади. Хўжалик муносабатларида санкциялар муайян ҳуқуқий муно- сабатларда юзага келувчи оқибатларга қараб қуйидаги турларга бўлинади: Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling