Тадбиркорлик со


-§. Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet188/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   220
Bog'liq
publications 09

7-§. Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан 
шуғулланиш лицензиялари (рухсатномалари)ни ўн иш 
кунидан кўпроқ муддатга тўхтатиб қўйиш ёки амал 
қилишини тугатиш ва бекор қилиш
Лицензияловчи орган тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида 
турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар (рух-
сатномалар)нинг амал қилишини кўпи билан ўн иш кунигача 
тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш ёхуд бекор қилиш тўғрисидаги 
ариза (тақдимнома) билан фақат қонун ҳужжатларида кўзда 
тутилган ҳоллардагина мурожаат қилиши мумкин.
Бундай аризалар (тақдимномалар)ни кўриб чиқишда судлар 
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки тугатиш ва бекор 
қилиш асослари рўйхати келтирилган ЎзР «Фаолиятнинг ай-
рим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонунининг
158
 22–24-
моддаларига асосланишлари лозим. Қонунда келтирилган ушбу 
рўйхат қатъий ва мукаммал ҳисобланади.
Мазкур Қонуннинг 22-моддасига асосан, лицензиянинг амал 
қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:
1) лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицен-
зия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланганда;
2) лицензияловчи органнинг аниқланган қоидабузарликларни 
бартараф этиш мажбуриятини лицензиат зиммасига юкловчи 
қарори лицензиат томонидан бажарилмаганда.
Шу тариқа, ЎзР Президентининг 2005 йил 14 июндаги 
ПФ–3619-сонли «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя 
қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги Фармонида назарда тутилган лицензиялар (рухсат-
номалар)нинг амал қилишини 10 кундан ортиқ муддатга тўхтатиш 
кўринишидаги ҳуқуқий таъсир чораси лицензиат томонидан 
лицензион келишувда назарда тутилган талаблар ва шартларни 
бажармаслик, лицензиат томонидан лицензияловчи органнинг 
аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги қарорини 
бажармаслик ҳолларида қўлланиладиган ташкилий характердаги 
маъмурий жавобгарлик чораси ҳисобланади.
Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ, лицензия қуйидаги 
ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
1) лицензиат унга лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул 
қилинганлиги ҳақидаги хабарнома юборилган (топширилган) 
158
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1996 й., 
5–6-сон, 54-модда.


327
пайтдан эътиборан уч ой ичида лицензияловчи органга лицен-
зия берганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи 
ҳужжатни тақдим этмаган ёки лицензия шартномасини имзолама-
ган бўлса;
2) лицензиат лицензияни бекор қилиш тўғрисида ариза билан 
мурожаат қилганда;
3) лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олин-
ганлиги факти аниқланганда. Мазкур модда лицензияни бекор 
қилиш суд қарорига мувофиқ, лицензия сохта ҳужжатлардан фой-
даланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда амалга оши-
рилишини назарда тутади. Шундан келиб чиққан ҳолда лицен-
зияни бекор қилиш лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган 
ҳолда олинганлиги факти аниқланганда амалга ошириладиган 
ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади.
Турли хил рухсатномаларнинг амал қилишини 10 кун-
дан ортиқ муддатга тўхтатиш ва бекор қилиш масалалари-
га тўхталадиган бўлсак, мазкур масалага бағишланган ЎзР 
қонунчилигининг бир қатор нормаларини келтириб ўтиш 
мақсадга мувофиқ. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 
ноябрдаги 407-сонли қарори
159
билан тасдиқланган Улгуржи ва 
чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш 
тартиби тўғрисидаги низомнинг 28-бандига мувофиқ, рухсат 
гувоҳномасини чақириб олиш суд тартибида амалга оширилади. 
Бундан ташқари, рухсат гувоҳномасининг амал қилиши ҳафта мо-
байнида савдо айланмаси мавжуд бўлмаган ёки нақд пул тушуми-
ни инкассация қилиш қоидалари бузилган тақдирда, ўн иш куни-
дан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-
сонли қарори
160
билан тасдиқланган ЎзРда умумий овқатланиш 
маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш 
Қоидаларининг 26-бандига асосан, рухсат гувоҳномасини олиб 
қўйиш ва бекор қилиш, шунингдек унинг амал қилишини ўн иш 
кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб қўйиш ва тўхтатиш уларни бе-
риш ваколатига эга бўлган органнинг мурожаати бўйича суд тар-
тибида амалга оширилади. Мазкур Қоидаларга риоя қилинишини 
текшириш далолатномалари ёки ваколатли давлат органларининг 
тақдимномалари судга мурожаат қилиш учун асос ҳисобланади.
159
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2002 й., 
11-сон, 71-модда.
160
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2003 й., 
2-сон, 15-модда.


328

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling