Тадбиркорлик со
-§. Ҳуқуқбузарлик предметларини давлат
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
6-§. Ҳуқуқбузарлик предметларини давлат
даромадига ўтказиш Ҳуқуқбузарлик предметларини давлат даромадига ўтказиш масаласи шу ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўраётган суд то- монидан ҳал этилади. Ҳуқуқбузарлик предметлари фақат қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардагина давлат дарома- дига ўтказилиши мумкин. Таъкидлаш лозимки, давлат даромадига ўтказиладиган мол- мулкни олиб қўйиш, ҳисобга олиш, сақлаш, баҳолаш ва со- тиш, шунингдек уни йўқ қилиб ташлаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сонли қарори 155 билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги ни- зом билан тартибга солинган. Мазкур низом бошқалар билан бир қаторда, давлат даромадига ўтказиладиган: 1) жиноий ишлар бўйича суд қарорлари асосида мол-мулкнинг жиноят буюмлари ва қуроллари, шунингдек ашёвий далилларга оид қисмига; 2) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича суд қарорлари асосида мол-мулкнинг ҳуқуқбузарлик буюмлари ва қуроллари, шунингдек ашёвий далилларга оид қисмига; 3) жиноят ишлари бўйича суд қарорлари асосида суриштирув, дастлабки тергов ёки суд давомида мулкий ундирувларни таъ- минлаш мақсадида банд қилиб қўйилган мол-мулкнинг давлатга етказилган зарарни қоплашга йўналтириладиган қисмига татбиқ этилади. Ушбу низомнинг 12-бандига мувофиқ, мол-мулкни олиб қўйиш тўғрисидаги материаллар қонун ҳужжатларида белги- ланган тартибда ва муддатларда мол-мулкни давлат даромадига 155 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 25–26- сон, 178-модда. 325 ўтказиш ёки уни йўқ қилиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилган тегишли судга ёки органга (мансабдор шахсга) берилиши керак. Материалларга қуйидагилар илова қилинади: 1) мол-мулкни олиб қўйиш тўғрисидаги протокол; 2) мол-мулкни сақлаш учун қабул қилиб олиш-топшириш да- лолатномаси; 3) автомототранспорт воситаси ёки кўчмас мулкини давлат даромадига ўтказишда – кўздан кечириб чиқиш далолатномаси; 4) экспертиза ўтказиш учун бўлаклар ва намуналар олиш тўғрисидаги далолатнома; 5) мол-мулкнинг истеъмол, фойдаланиш ёки қайта ишлаш учун яроқлилиги ёки яроқсизлиги юзасидан экспертнинг хуло- саси, мажбурий сертификатланиши керак бўлган маҳсулотга мувофиқлик сертификати, шунингдек ушбу низомнинг 7-бандига мувофиқ экспертнинг хулосаси; 6) мол-мулкни баҳолаш тўғрисидаги хулоса ёки мол-мулкни баҳолаш тўғрисидаги далолатнома. Мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш ёки уни йўқ қилиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилган суд ўз қарорида экспер- тизани ўтказишда (сертификатлашда) олинган ва қайтарилган бўлаклар ва намуналар сонини кўрсатган ҳолда давлат дарома- дига ўтказиладиган ёки йўқ қилинадиган мол-мулкнинг қиймати ва миқдорини кўрсатади. Суд ўзи чиқарган тегишли қарор куч- га киргандан сўнг кейинги кундан кечикмай ижро ҳужжатини ижро этиш учун тегишли Суд департаментининг туман (шаҳар) бўлимига юборади (кейинги ўринларда – суд ижрочилари деб юритилади). Ваколатли органнинг кучга кирган қарори, шунингдек мол- мулкни давлат даромадига ўтказиш ёки мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш тўғрисидаги кучга кирган суд қарори асосида суд томо- нидан бериладиган ижро варақаси ижро ҳужжати ҳисобланади. Суд ижро ҳужжатига юқорида кўрсатилган, ижрони юритиш учун зарур бўлган ҳужжатлар илова қилинади 156 (Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сонли қарори 157 би- лан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низо м). 156 Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2009 й., 7-сон, 56-модда. 157 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling