Тадбиркорлик со
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-§. Фаолиятни тўхтатиб қўйиш ва чеклаш
3- б о б .
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СУБЪЕКТЛАРИГА НИСБАТАН МАЪМУРИЙ ТАРТИБДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ҲУҚУҚИЙ ТАЪСИР ЧОРАЛАРИ ТУРЛАРИ «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғ- ри сида»ги ЎзР Қонунининг 40 1 -моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда тадбиркорлик субъектларига нисбатан маъмурий тартибда қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: 1) фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш,тўхтатиб туриш; 2) қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш; 3) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаш муддати- ни ўтказиб юборганлик учун пеня ҳисоблаб чиқариш, шунингдек ташкилот ёки фуқаронинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги ай- бига иқрор бўлганлиги ва молиявий жазо чоралари суммаларини ихтиёрий равишда тўлаган ҳолларда молиявий жазо чораларини қўллаш; 4) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Марка- зий банки томонидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) нинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, тугатиш ва бекор қилиш. (2-схемага қаранг). Юқорида кўрсатилган ҳуқуқий таъсир чораларининг ҳар би- рини қуйида алоҳида кўриб чиқамиз. 1-§. Фаолиятни тўхтатиб қўйиш ва чеклаш Умумий қоидага кўра, тадбиркорлик субъекти фаолиятиини тўхтатиб қўйиш фақат суд тартибида амалга оширилиши мумкин. Бу қоидани истисно этадиган бир ҳолат бўлиб, фавқулодда вази- ятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туришдир. Фавқулодда вазият тушунчаси «Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 161 3-моддасида 161 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотно- маси, 2008 й, 12-сон, 638-модда. 329 келтирилган бўлиб, унга мувофиқ фавқулодда вазият – одамлар қурбон бўлишига, уларнинг соғлиғи ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талафотлар келтириб чиқаришга ҳамда одамларнинг ҳаёт фаолияти шароити издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавф- ли табиий ҳодиса, табиий ёки бошқа офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган ҳолат деб қаралади. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling