Тадбиркорлик со
-§. Молиявий санкцияларни қўллаш
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
- Bu sahifa navigatsiya:
- (жарималар ва пеня)
5-§. Молиявий санкцияларни қўллаш
Молиявий-ҳуқуқий санкцияларга бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги учун тад- биркорлик субъектларидан пул ундиришга қаратилган санкция- лар киради. Молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги ариза (тақдимнома) судга қонун ҳужжатларига асосан, молиявий санкция қўллаш ҳуқуқига эга бўлган назорат қилувчи орган томонидан берилиши мумкин. Бундай органлар қаторига давлат солиқ хизмати органла- ри, давлат божхона хизмати органлари, ЎзР Монополияга қарши кураш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари ва бошқаларни киритиш мумкин. Молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги ариза (тақдимнома) га молиявий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги аризага – тек- шириш ўтказилишига асос бўлган ҳужжатлар (назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг қарори, бундай қарор олиш қонун ҳужжатларида на- зарда тутилмаган ҳоллар бундан мустасно; агар текшириш жи- ноят иши доирасида ўтказилса, тергов органининг (суриштирув органининг) қарори; текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруқ; текшириш ўтказиш режаси ва ҳоказо); текшириш натижалари бўйича тузилган далолатнома ёки бошқа ҳужжат ва унга ило- ва қилинадиган ҳужжатлар; текшириш материалларини кўриб чиқиш баённомаси ва қарор, агар уларни тузиш ёки қабул қилиш 11 – 1773 322 қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлса; қарорнинг кўчирма нусхаси жавобгарга топширилганлиги ёки юборилганлиги далили илова қилинади. ЎзР Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ–3619-сонли «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони тадбиркорлик субъекти содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлган ва молиявий санкция жарималарини ихтиёрий ра- вишда тўлаган тақдирда, молиявий санкциялар суддан ташқари тартибда амалга оширилишини белгилаб, мазмун жиҳатидан мо- лиявий санкцияларни қўллаш масаласини судгача ҳал қилиш тар- тибини белгилайди. Шу муносабат билан назорат қилувчи орган судга мурожаат қилгунга қадар молиявий санкция қўлланилаётган шахсга уни ихтиёрий равишда тўлаш тўғрисидаги талабни ҳамда қўлланиладиган жарима суммаси кўрсатилган ҳисобни топшира- ди ёки топширилиши маълум қилинадиган буюртма хат билан юборади. ЎзР Олий суди ва Олий хўжалик судининг 2006 йил 22 де- кабрдаги 12/149-сонли «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларнинг молиявий жавобгарлигини эркин- лаштиришни такомиллаштиришга йўналтирилган ЎзР қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ масалалар тўғрисида»ги қарорининг 16-бандига мувофиқ, агар тадбиркорлик субъекти томонидан талаб у қабул қилинганидан кейин 10 кун мобайни- да қаноатлантирилмаса, назорат қилувчи орган судга мурожаат қилишга ҳақли. Ушбу тартибнинг назорат қилувчи орган томо- нидан бажарилмаслиги суд томонидан аризани қайтариш учун асос бўлади. Ушбу нормалар солиқ тўловчи томонидан давлат солиқ хизмати органининг қарорини бажариш масалаларига бағишланган ЎзР СКнинг 104-моддасида ўз ифодасини топган. Ушбу қарорда белгиланишича, молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги ариза (тақдимнома)да талаб асослантирилган ҳолатлар, бу талабларнинг асосларини тасдиқловчи далил- лар, аризачининг қонун ҳужжатларига ҳавола этилган талабла- ри, аризачи қўллашни сўраётган молиявий санкциянинг турлари кўрсатилиши керак. Аризага (тақдимнома)га, шунингдек санкция суммасининг асослантирилган ҳисоби ва тадбиркорлик субъекти билан низони судгача ҳал этиш тартибига риоя қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилиниши лозим. ЎзР СКнинг 112-моддасига асосан, молиявий санкциялар солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик чораси бўлиб, пул 323 ундириш (жарималар ва пеня) тарзида қўлланилади. Шу муно- сабат билан қўшимча ҳисобланган солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар молиявий санкция ҳисобланмайди ва солиқ органи томонидан судга мурожаат қилинмасдан қабул қилинган қарор асосида белгиланган тартибда ундирилади. Агар назорат қилувчи орган томонидан ариза (тақдимнома) да молиявий санкция қўллаш билан бирга, қўшимча ҳисобланган солиқлар, йиғимлар ва мажбурий тўловларни ундириш ҳақида та- лаб қўйилган бўлса, бунда ишнинг ушбу қисми бўйича иш юри- тиш мазкур талаб судга тааллуқли эмаслиги муносабати билан тугатилади. ЎзР Президентининг 2005 йил 24 июндаги ПФ–3622-сон ли «Тадбиркорлик субъектларининг хўжалик соҳасидаги ҳуқуқ- бузарликлари учун молиявий жавобгарлигини эркинлаштириш тўғрисида»ги Фармонининг 154 2-бандига мувофиқ, материал- лар суд инстанцияларига топширилган ҳолларда, тадбиркорлик субъекти солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўламаганлик учун содир этилган ҳуқуқбузарлик туфайли етказилган зарарнинг ўрнини бир ой мобайнида ихтиёрий равишда қоплаган ҳамда унинг оқибатларини бартараф этган, жумладан пеня тўлаган тад- биркорлик субъекти молиявий санкциялар қўлланилишидан озод этилиши белгилаб қўйилган. Шунга кўра, ЎзР Олий суди ва Олий хўжалик судининг юқоридаги қарорида таъкидланишича, судлар ишларни кўриш кунини ариза (тақдимнома) келиб тушганидан кейин камида бир ойдан сўнг кўрилади. Солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўла- маганлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган за- рар деганда, тадбиркорлик субъекти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилмаганда бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тушиши керак бўлган маблағ тушунилиши лозим. Шу муно- сабат билан судлар содир этилиши натижасида бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга зарар етказилмайдиган ҳуқуқбузарликларга нисбатан (касса чекларини, талонлар, кви- танциялар ва уларни бермаслик, агар уларни бериш мажбурий ҳисобланса; реклама ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунларни бузиш ва бошқалар) юқорида кўрсатилган Президент Фармонининг 2-бандида назарда тутилган норма қўлланилмаслигини эътиборга олишлари лозим. 154 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1996 й., 5–6-сон, 54-модда. 324 ЎзР ХПК нинг 155 18 -моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чора- сини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда, хўжалик суди ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида молиявий санкциялар қўллаш тўғрисидаги ариза (тақдимнома) қаноатлантирилганда, судлар қарорнинг хулоса қисмида қўл- ланиладиган молиявий санкциянинг тури ва миқдорини, зимма- сига молиявий жазо чораси суммасини ундириш юклатилган на- зорат қилувчи органнинг номи кўрсатишлари лозим. Қўлланилган молиявий санкция суммаларини ундириш аризачига юклатилади. Бундай ишлар бўйича ижро варақаси берилмайди. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling