Тадбиркорлик со


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   220
Bog'liq
publications 09

2-§. Фаолиятни тугатиш
ЎзР Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ–3619-сонли 
Фармонининг 1-бандида тадбиркорлик субъектларига нисбатан 
ҳуқуқий таъсир чораси сифатида фаолиятни тугатиш деганда, 
тадбиркорлик фаолияти субъекти фаолиятининг яхлит туга-
тилишини тушуниш лозим. Бундай ҳолатда таъкидлаш лозим-
ки, тадбиркорлик субъекти – юридик шахснинг фаолиятини ту-
гатиш ёки қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, 
бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) йўли билан амалга оши-
рилади. Қайта ташкил этилганда ҳуқуқий ворислик вужудга кел-
са, тугатишда ҳуқуқий ворислик бўлмайди.
ЎзР Олий суди ва Олий хўжалик судининг 2006 йил 22 де-
кабрдаги 12/149-сонли «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий 
ҳимоя қилиш ва уларнинг молиявий жавобгарлигини эркин-
лаштиришни такомиллаштиришга йўналтирилган ЎзР қонун 
ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ масалалар тўғрисида»ги 
қарорининг 13-бандига асосан, тадбиркорлик субъектининг фа-
олиятини тугатиш тўғрисидаги ариза (тақдимнома) судга фақат 
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда берилади.
Фаолиятин тугатиш хўжалик юритувчи субъектга нисбатан 
у томонидан молиявий-хўжалик фаолиятини амалга ошириш 
жараёнида қонун талабларига риоя қилинмаганлиги сабабли 
қўлланадиган ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади, ўз навбатида 
эса юридик шахсни тугатиш хўжалик фаолиятини амалга ошир-
маганлиги ва (ёки) қонунчиликда белгиланга муддатларда устав 
фондини шакллантирмаганлигининг оқибати ҳисобаланади. Тад-
биркорлик субъекти фаолиятини тугатишни , фаолият юритаёт-
ган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қўлланилиб, на-
зорат қилувчи органлар томонидан ариза билан чиқилиб ХПК 
20
3-
бобига асосан иш кўрилиб маъмурий муносабат ҳисобланади.
Юридик шахсни тугатиш эса фуқаролик ҳуқуқий муносабат 
бўлиб, даъво тартибида иш юритилади. Бунда фаолият юритма-
ётган ёки устав фондини шакллантирмаган юш ларга қўлланилиб 
жавобгарлик ёки санкция ҳисобланмайди.
Фаолияти тугатилганда хўжалик юритувчи субъект суд-
нинг қарори билан тугатилган фаолиятдан бошқа фаолият билан 
шуғулланиши мумкин, юридик шахс тугатилганда эса унинг фао-
лияти тўлиқ тугатилади
141
.
141
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5–6-сон, 
140-модда.


313
Тадбиркорлик субъекти фаолиятини тугатиш – фаолият рух-
сатномасиз (лицензиясиз) амалга оширилганда ёки қонунда 
тақиқланган фаолият амалга оширилганда шунингдек қонун 
ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда қўлланиладиган 
ҳуқуқий таъсир чорасидир. Бошқача қилиб айтганда, тадбиркор-
лик субъектининг фаолияти фақатгина қонун ҳужжатларида на-
зарда тутилган асослар бўйича амалга оширилади. Қуйида қонун 
ҳужжатларида назарда тутилган тадбиркорлик субъектлари фао-
лиятини тугатиш асосларини кўриб чиқамиз.
«Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг
142
27-
моддасига кўра, деҳқон хўжалигининг фаолияти қуйидаги ҳол-
ларда тугатилади ёки тўхтатилади(деҳқон хўжалиги юридик шахс 
бўлмаса фаолияти тўхтатилади):
6) деҳқон хўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонун 
ҳужжатлари бир неча марта ёки бир марта, лекин қўпол равиш-
да бузилганда. «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎзР 
Қонунининг 23-моддасига асосан, қимматли қоғозлар бозоридаги 
профессионал фаолиятни амалга ошириш учун инвестиция фон-
дига берилган лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки уни бе-
кор қилиш инвестиция фондининг белгиланган тартибда тугати-
лишига олиб келади.
«Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва 
рақобат тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг
143
6-моддасига мувофиқ, 
юридик шахслар бирлашмалари (иттифоқлари, уюшмала-
ри), хўжалик ширкатлари ва жамиятларининг уюшмага кирган 
хўжалик юритувчи субъектлар хўжалик фаолиятига рақобатни 
чеклайдиган ёхуд чеклаши мумкин бўлган тарзда аралашиши 
тақиқланади. Ушбу талабни бузиш монополияга қарши давлат 
органи (ўз ваколатлари доирасида ҳудудий орган)нинг даъвосига 
биноан юридик шахслар бирлашмаси (иттифоқи, уюшмаси)нинг, 
хўжалик ширкати ёки жамиятининг суд орқали тугатилишига 
асос бўлиши мумкин.
Ўз навбатида ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 
июлдаги 330-сонли қарори
144
билан тасдиқланган Ўзбекистон 
142
Ўзбекистон Республикаси 2011 йил 21 апрелдаги «Ўзбекистон Респуб-
ликасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш 
тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон 
Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллашнинг айрим масала-
лари ҳақида Олий хўжалик судининг 2011 йил 30 июнь 229- сонли Пленум 
қарорининг 13 банди.
143
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-сон.
144
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 
2-сон, 54-модда.


314
Республикасида бозорларда савдо фаолиятини ташкил этиш 
қоидаларининг 47-бандига асосан бозор фаолияти:
1) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер участкаси-
нинг ижара шартномаси тўхтатилганда;
2) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, томонлардан 
бирининг ташаббуси билан ер участкасининг ижара шартномаси 
муддатидан олдин бекор қилинганда;
3) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бозорни жой-
лаштиришга ажратилган ер участкаси давлат эҳтиёжи учун олиб 
қўйилганда;
4) ЎзР қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда 
тўхтатилади(тугатилади чунки низомнинг русча вариантида пре-
крашение сўзи ишлатилган).
Ўз фаолиятида бир нечта ва қўпол қонунбузилиш ҳолатларига 
йўл қўйган якка тартибдаги тадбиркор фаолияти ҳам фақат суд 
тартибида тўхтатилиши мумкин. Якка тартибдаги тадбиркор фа-
олияти тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан 
маҳрум этишни назарда тутувчи суднинг айблов ҳукми асосида 
ҳам тўхтатиладимумкин.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси
145
(кейинги ўрин-
ларда – ЎзР ЖК)нинг 45-моддасига мувофиқ, шахсни муайян 
ҳуқуқдан маҳрум қилиш суд тайинлаган муддат давомида айб-
дорнинг у ёки бу фаолият билан шуғулланишини тақиқлашдан 
иборатдир. Ана шундай фаолиятнинг тури суд томонидан айблов 
ҳукмида кўрсатилади. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш айбдор-
нинг мансаби ёки иш фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган 
жиноятни содир этганлиги учун асосий жазо тариқасида та-
йинланганда – бир йилдан беш йилгача муддатга, қўшимча жазо 
тариқасида тайинланганда – бир йилдан уч йилгача муддатга бел-
гиланади.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling