Тадбиркорлик со


Рухсат берувчи ҳужжатларни берганлик учун ҳақ тўлаш


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   220
Bog'liq
publications 09

Рухсат берувчи ҳужжатларни берганлик учун ҳақ тўлаш 
усули
Инспекция томонидан рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаш-
тирилганда тегишли рухсат берувчи ҳужжатлар берилганлиги 
учун ваколатли органлар хизматларига ҳақ тўлаш фақат Инспек-
ция орқалигина амалга оширилади.
1.2.4. Тадбиркорлик субъекти бўлмаган ва объектлар-
дан тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш ниятида 
бўлмаган шахслар учун шарт-шароитлар
Таъкидлаш лозимки, тадбиркорлик субъекти бўлмаган ва 
объектлардан тадбиркорлик мақсадларида фойдала ниш ниятида 
бўлмаган шахслар ҳам рухсат берувчи тар тиб-қоидалардан вако-
латли органларда ва фойдаланиш ташки лотларида ўтадилар, шу 
жумладан муҳандислик коммуникацияларига уланиш (газ, энер-
гия, сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти, телефон 
алоқаси) учун техник шартлар олиш, объектларни қуриш ва ре-
конструкция қилиш, Низомга мувофиқ, Инспекцияга мурожаат 
қилиш билан боғлиқ нормалар бундан мустасно.
Тадбиркорлик субъекти бўлмаган ва объектлардан тадбиркор-
лик мақсадларида фойдаланиш ниятида бўлмаган шахслар томо-
нидан турар жой биноларини нотурар жой тоифасига ўтказиш 
Низомга мувофиқ Инспекциялар орқали амалга оширилади.
1.2.5. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан 
ўтказиш тартиб-қоидаларининг схемаси
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва 
уларни ҳисобга қўйиш:
юридик шахсларни —5-иловага мувофиқ схема бўйича;
якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан 
ташкил этилган деҳқон хўжаликларини —6-иловага мувофиқ схе-
ма бўйича амалга оширилади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юридик шахсни ташкил 
этган барча тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан 


78
ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар 7-иловага мувофиқ юри-
дик шахсларнинг давлат реестрига киритилади. Якка тартибдаги 
тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон 
хўжаликлари тўғрисидаги маълумотлар 7а ва 7б-иловаларга 
мувофиқ шакллар бўйича реестрга киритилади.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling