Тадбиркорлик со
Рухсат бериш ҳужжатларини расмийлаштириш
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
1.2.6. Рухсат бериш ҳужжатларини расмийлаштириш
а) Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш Мазкур бўлимда рўйхатдан ўтказишнинг рухсат бериш тарти- би ҳақида гап борар экан, тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш масала- сига эътибор қаратиш лозим мақсадга мувофиқ бўлади. Шундай қилиб, ваколатли органларда ва фойдаланиш таш- килотларида ер участкаси бериш, объектларни қуриш ва рекон- струкция қилиш, турар жой биноларини нотурар жой тоифасига ўтказиш рухсат берувчи ҳужжатларни, шу жумладан муҳандислик коммуникацияларига уланиш (газ, энергия, сув таъминоти, кана- лизация, иссиқлик таъминоти, телефон алоқаси) учун техник шартларни расмийлаштириш қуйидаги босқичларни ўз ичига олад и: ▪ лойиҳаолди (архитектура-режалаштириш топшириғи, му- ҳан дислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун техник шартла р); ▪ лойиҳалаштириш; ▪ қуриш. Лойиҳаолди босқичида рухсат берувчи ҳужжатларни расмий- лаштириш 8, 8а, 8б-иловаларга мувофиқ схема бўйича тадбиркор- лик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш билан бир вақтда амалга оширилади, ариза фақат рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришга берилган ҳоллар бундан мус- тасно. Инспекция келиб тушган аризаларга мувофиқ қуйидагилар билан боғлиқ бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни (жумладан, бошланғич рухсатнома) расмийлаштиради: ▪ объект қурилиши; ▪ объект йўналишини ўзгартириш ва реконструкциялаш; ▪ турар жойларни нотурар жойларга айлантириш. Инспекция юқорида кўрсатилган тартиботларнинг бар- ча ва зи ятларида аризаларни қабул қилади ва рухсат берувчи 79 ҳужжатларни (жумладан, бошланғич рухсатнома) расмийлашти- ради. б) Объектлар қурилишига рухсат берувчи ҳужжатларни рас- мийлаштириш Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling