Тадбиркорлик со


Ариза берувчи томонидан Инспекцияга тақдим


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   220
Bog'liq
publications 09

Ариза берувчи томонидан Инспекцияга тақдим 
қилинадиган ҳужжатлар
Объектни қайта ихтисослаштириш ёки реконструкция қилиш 
учун ариза берувчи Инспекцияга 9 ёки 9а-иловага мувофиқ 
шакл бўйича ариза беради. Аризага мавжуд объектнинг лойиҳа 
ҳужжатлари ёки кадастр ҳужжатлари нусхалари илова қилинади. 
Инспекция шу куннинг ўзида тегишли буюртмани ва мавжуд объ-
ектнинг тақдим этилган ҳужжатларини туман (шаҳар) архитекту-
ра ва қурилиш бошқармасига (бўлимига) юборади.
Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармасига 
(бўлимига) буюртма бериш ва туман (шаҳар) архитектура 
ва қурилиш бошқармаси (бўлими) томонидан объектни 
қайта ихтисослаштириш ёки реконструкция қилиш 
имкониятини ўрганиб чиқиш
Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) 
икки кун мобайнида объектни қайта ихтисослаштириш ёки ре-
конструкция қилиш имкониятини ўрганиб чиқади.
Объектни муҳандислик таъминоти бўйича юкламалар ҳажм-
ларини ўзгартирмасдан қайта ихтисослаштириш ёки реконструк-
ция қилиш имконияти бўлганда туман (шаҳар) архитектура ва 
қурилиш бошқармаси (бўлими) кўрсатиб ўтилган муддатда Ин-
спекцияга тегишли рухсатномани юборади. Туман (шаҳар) ар-
хитектура ва қурилиш бошқармасининг (бўлимининг) рухсат-
номаси асосида Инспекция бир кун мобайнида Ер ресурслари
геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 
ер ресурслари ва давлат кадастри туман (шаҳар) бўлимида (ке-
йинги ўринларда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг те-
гишли ҳудудий хизматлари деб аталади) белгиланган тартибда 
рўйхатдан ўтказишни амалга оширади.
Объектни муҳандислик таъминоти бўйича юкламалар ҳажм-
ларини ўзгартирган ҳолда қайта ихтисослаштириш ёки рекон-


84
струкция қилиш зарурияти бўлганда рухсат берувчи ҳужжатларни 
олиш ва объектни «Ергеодезкадастр» давлат қўмита сининг 
ҳудудий хизматида рўйхатдан ўтказиш юқорида кўрсатилган тар-
тибда амалга оширилади.
Қайта ихтисослаштириш ёки реконструкция қилиш имкони-
яти бўлмаганда Инспекцияга қонун ҳужжатларининг аниқ нор-
маларини кўрсатилган ҳолда асосланган рад жавоби юборилади. 
Инспекция томонидан қайта ихтисослаштириш ва реконструкция 
қилишга рухсатнома беришнинг рад этилиши асослилиги ўрганиб 
чиқилади. Рад этиш асоссиз эканлиги аниқланган тақдирда Ин-
спекция ҳужжатларни архитектура ва қурилиш бошқармасига 
(бўлимига) қайтаришга ҳақлидир. Архитектура ва қурилиш 
бошқармаси (бўлими) рухсатномани расмийлаштириш масаласи-
ни бир кун мобайнида ҳал этиши шарт.
Рад этиш асосли бўлган тақдирда Инспекция рад этилган кун-
дан кейинги кундан кечикмай бу ҳақда ариза берувчига ёзма шак-
лда маълум қилади.
Объектни қайта ихтисослаштириш ёки реконструкция қилиш 
имконияти, шу жумладан муҳандислик таъминоти бўйича юкла-
малар ҳажмларини ўзгартирмасдан қайта ихтисослаштириш ёки 
реконструкция қилиш ҳамда муҳандислик таъминоти бўйича 
юкламалар ҳажмларини ўзгартирган ҳолда қайта ихтисослашти-
риш ёки реконструкция қилиш имконияти объектларнинг техник 
ҳолати ва мақсадидан келиб чиқиб туман (шаҳар) архитектура ва 
қурилиш бошқармаси (бўлими) томонидан аниқланади.
г) Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишга рух-
сат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling