Тадбиркорлик со


Давлат рўйхатидан ўтказишнинг рухсат бериш тар-


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   220
Bog'liq
publications 09

1.2.2. Давлат рўйхатидан ўтказишнинг рухсат бериш тар-
тиби қўлланиладиган шахслар
Давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг рухсат бе-
риш тартиби давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза би-
лан бир вақтда туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкасига бўлган 
ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш ва объект қурилишига рухсат бе-
рувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун янги қурилишга ер 
участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори нусхасини тақдим этган 
тадбиркорлик субъектларига;
давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан бир 
вақтда туман (шаҳар) ҳокимининг газ ва электр тармоқларига ула-
ниш учун техник шартлар олиш учун янги қурилишга ер участка-
си ажратиш тўғрисидаги қарори нусхасини тақдим этган тадбир-
корлик субъектларига;
давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризада фаолиятнинг 
асосий тури сифатида фаолиятнинг лицензияланадиган турини 
кўрсатган тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилади.
1.2.3. Инспекция томонидан бериладиган рухсат берувчи 
ҳужжатлар бўйича тартиб-қоидалар
Объектларни қуриш, қайта ихтисослаштириш ва рекон-
струкция қилиш, турар жой биноларини нотурар жой тоифасига 
ўтказиш учун зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни ваколат-
ли органларда ва фойдаланиш ташкилотларида расмийлаштириш 
тадбиркорлик субъекти ёки унинг муассасасининг аризасига кўра 
Инспекция томонидан таъминланади.
Ариза берувчи (тадбиркорлик субъекти ёки унинг муассиси) 
Инспекцияга тадбиркорлик субъектини, айни пайтда рухсат бе-
рувчи ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда ёки рухсат берувчи 
ҳужжатларни расмийлаштирмасдан давлат рўйхатидан ўтказиш 
учун мурожаат қилиши мумкин.
Илгари рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари
Рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун Инспек-
цияга илгари рўйхатдан ўтказилган (рухсат берувчи ҳужжатларни 
расмийлаштирган ҳолда ёки расмийлаштирмасдан), хабардор 


77
қилиш тартибида рўйхатдан ўтказилган, шунингдек ЎзР Адлия 
вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирли-
ги, вилоятлар адлия бошқармаларида, туманлар (шаҳарлар) дав-
лат солиқ инспекцияларида рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик 
субъектлари ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Бунда давлат 
божи ундирилмайди.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling