Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати


Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят қилиш


Download 108.73 Kb.
bet5/22
Sana16.01.2023
Hajmi108.73 Kb.
#1096141
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22

Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят қилиш


Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан бевосита судга ёки бўйсуниш тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят қилиниши мумкин.
Бўйсуниш тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят бериш шундай шикоятни судга бериш ҳуқуқини истисно этмайди.
Судга шикоят берилганида устидан шикоят қилинаётган ҳаракатни ёки қарорни ижро этиш суднинг қарори қонуний кучга киргунига қадар тўхтатиб турилади, фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлар ёки қарорлар бундан мустасно. Тадбиркорлик субъекти судга шикоят берганлиги тўғрисида назорат қилувчи органни тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабардор қилиши шарт.
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади.
Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишга киришишига мазкур шахсларда назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланган текширувлар ўтказиш режасидан кўчирма ёки режадан ташқари ёхуд муқобил текширув ўтказиш тўғрисида ушбу орган томонидан қабул қилинган қарорнинг кўчирма нусхаси, шунингдек назорат қилувчи органнинг текшириш мақсадлари, текширувчи мансабдор шахслар таркиби ва текширув ўтказиш муддатлари кўрсатилган буйруғининг кўчирма нусхаси, текширувчи мансабдор шахсларнинг текширувлар ўтказишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги махсус гувоҳномаси ҳамда шахсий гувоҳномаси бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширувдан ўтказаётганда текширишларни рўйхатдан ўтказиш китобига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ёзув киритади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш чоғида тадбиркорлик субъектларининг тижорат сири, хизмат сири ва қонун билан кўриқланадиган бошқа сирлари, шунингдек ошкор этилмаган ахбороти сир сақланишини таъминлаши шарт.

Download 108.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling