Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати
Текширишларни ўтказиш учун асос
Download 108.73 Kb.
|
Текширишларни ўтказиш учун асосНазорат қилувчи органлар томонидан юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режали текшириш, шу жумладан, молия-хўжалик фаолиятини текширишлар учун, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, қуйидагилар асос бўлади: махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси томонидан берилган, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишни ўтказишнинг мувофиқлаштирувчи режасидан кўчирма; назорат қилувчи органнинг мувофиқлаштирувчи режа асосида чиқарилган, текшириш мақсади, текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби ва текширишни ўтказиш муддатлари кўрсатилган буйруғи. Прокуратура, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш учун қўзғатилган жиноий иш мавжудлиги асос бўлади. Бунда текширувга тадбиркорлик субъектларининг фақат қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ фаолияти қамраб олиниши мумкин бўлиб, бу ҳақда текширувни тайинлаш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган бўлиши лозим. Ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектларининг - юридик шахсларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг юридик шахс тугатилиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги билдириши асосида давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади, текшириш муддати ўттиз календарь кунидан ошмаслиги керак. Бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида бир марталик йиғимлар, ижара ҳақи тўлиқ тушиши ва уларнинг топширилиши ҳисобга олинишига, фискал хотирали назорат-касса машиналаридан, тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланилишига, шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишига оид қисқа муддатли текширувлар давлат солиқ хизмати органларининг фақат қонун ҳужжатларида ваколат берилган бўлинмалари томонидан мазкур бўлинмалар бошлиқларининг буйруқлари асосида ўтказилиб, кейинчалик бу ҳақда махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси қисқа муддатли текширув ўтказилган кундан эътиборан бир иш куни ичида хабардор қилинади. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари текширув ўтказиш учун асосга эга бўлмаган шахсларнинг текширув ўтказишига йўл қўймаслик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича уларнинг талабларини бажармаслик ҳамда текширув предметига тааллуқли бўлмаган материаллар билан уларни таништирмаслик ҳуқуқига эга. Текширишлар натижалари далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштирилиб, текшириш тугаган куни унинг бир нусхаси текширилаётган тадбиркорлик фаолияти субъектида қолдирилади. Download 108.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling