Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати


Статистика ахборотларини ва бошқа ахборотларни таҳлил қилиш


Download 108.73 Kb.
bet10/22
Sana16.01.2023
Hajmi108.73 Kb.
#1096141
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22

Статистика ахборотларини ва бошқа ахборотларни таҳлил қилиш


Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳисоб ва ҳисоботни қонун ҳужжатларига мувофиқ юритади. Ҳисобот тадбиркорлик субъектининг хоҳишига кўра қоғозда ва (ёки) электрон шаклда тайёрланиши мумкин. Тадбиркорлик субъектларининг электрон шаклда тақдим этилган ҳисоботи тадбиркорлик субъектининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Давлат тадбиркорлик субъектлари томонидан электрон шаклда ҳисоб юритилишини дастурий таъминотни имтиёзли шартларда ёки бепул тарқатиш орқали рағбатлантиради.
Кичик тадбиркорлик субъектлари фақат давлат статистика органлари ва давлат солиқ хизмати органларига, якка тартибдаги тадбиркорлар эса, давлат солиқ хизмати органларига белгиланган шаклларда ҳисобот тақдим этади.
Давлат органларининг тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган қўшимча ҳисобот турларини белгилаши ман этилади.
Австралияда давлат назоратини қуйидаги турлари мавжуд

  • ўзини-ўзи назорат қилиш, яъни давлат иштирокисиз ўзининг стандартларни ўрнатиш, уларни қўллаш ва ҳимоя қилиш;

  • квазабошқарув (шерик бошқарув) , бизнес томонидан ишлаб чиқиладиган кодекс ва қоидаларга амал қилишни таъминлаш шаклида давлат аралшувига йўл қўйиш;

  • давлат назорати – мажбурий норматив актларни қабул қилиш. Ижроси устидан давлат назорати амалга оширилади.

Ҳар бир ҳолатда эркин бозор фаолиятига аралашиш зарурати мавжудлиги исботланган, биринчи навбатда албатта энг енгил опциядан бошланади – ўзини ўзи бошқари кейин – квазабошқарув ва энг зарурат ҳолатдагина – давлатнинг аралашуви19.


Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш турлари


Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш қуйидаги турларга ажратилади: а) режа асосида текшириш; б) режадан ташқари текшириш; в) муқобил текшириш; г) назорат тартибида текшириш.
Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текшириш ва тадбиркорлик субъектларини уларнинг хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда текширишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳам қонун ҳужжатларида белгиланган.
Хусусан, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2007 йил 23 августдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2007 йил 3 сентябрда 1712-сон билан рўйхатга олинган “Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом билан тартибга солинган.
Тадбиркорлик субъектларини уларнинг хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда текшириш тегишли назорат қилувчи (ёнғинга қарши, санитария, ветеринария, энергетика назорати ва бошқа) органлар томонидан, қоида тариқасида, бир марта ўтказиладиган комплекс текширув давомида амалга оширилади.



19 Крючкова П. Снятие административных барьеров в экономике// Вопросы экономики.2003.№11
Комплекс текширувлар махсус ваколатли орган тасдиқлаган режалар асосида ўтказилади.
Режа асосида текшириш – тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишлар назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарорига биноан назорат қилувчи органлар томонидан режали тартибда кўпи билан йилига бир марта амалга оширилиши мумкин, бундан хусусий корхоналар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Белгиланган нормалар ва қоидаларга ўз вақтида ҳамда тўла ҳажмда риоя этувчи тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан кўпи билан икки йилда бир марта амалга оширилади.
Хусусий корхоналар фаолиятини текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан кўпи билан икки йилда бир марта, белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан тўрт йилда бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектларининг молия- хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан уч йилда бир марта амалга оширилади.
Янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки уч йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Бунга қуйидаги ҳолатни мисол сифатида келтириш мумкин, яъни Акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчи янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия- хўжалик фаолияти, шунингдек кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг бюджет ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки икки йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилмайди.
Назорат қилувчи орган режали текширув ўтказишнинг бошланиши ҳақида текширувни ўтказиш бошланишидан камида ўттиз календарь кун олдин тадбиркорлик субъектини текширувдан
ўтказиш муддатлари ва предметини кўрсатган ҳолда, ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

Download 108.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling