Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати


Тадбиркорлик субъектлари фаолияти устидан давлат назорати шакллари


Download 108.73 Kb.
bet8/22
Sana16.01.2023
Hajmi108.73 Kb.
#1096141
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22

Тадбиркорлик субъектлари фаолияти устидан давлат назорати шакллари


Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини статистика ахборотларини ва бошқа ахборотларни таҳлил қилиш орқали давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек идора қарамоғидаги органларни текширишдан ўтказиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Текшириш – деганда тадбиркорлик субъектлари томонидан қонунлар ҳамда ўз фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари қандай бажарилаётганлигини назорат қилувчи органларнинг бир марта назорат қилиши тушунилади.
Молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) деганда - солиқ ва валюта тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида тадбиркорлик субъектларининг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳамда бошқа ҳужжатларини ўрганиш ва таққослаш тушунилади.
Тадбиркорлик субъекти белгиланган тартибда тақдим этган молия ва солиқ ҳисоботини, шунингдек тадбиркорлик субъектининг фаолияти тўғрисида давлат солиқ хизмати органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш ҳамда таҳлил этиш асосида ўтказиладиган камерал назорат натижалари бўйича қоидабузарликлар аниқланган ҳоллардагина давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ташаббуси билан чиқиши мумкин.
Ўтказилаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишлар уларнинг тўлақонли фаолият кўрсатиши учун тўсқинлик қилмаслиги керак.

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бирлашмаларининг аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишлар тадбиркорлик фаолияти субъектлари сўровига кўра мазкур бирлашмалар вакилларининг иштирокида амалга оширилиши мумкин.


Масалан, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзоси бўлган
тадбиркорлик субъектларини текшириш палата вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин.

Download 108.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling