Тақдимот режаси молиявий назорат: мазмуни, соҳалари, объекти, предмети, тизими, вазифалари, принциплар


Молиявий назорат турлари, шакллари ва методлари


Download 458.77 Kb.
bet3/4
Sana06.02.2023
Hajmi458.77 Kb.
#1171487
1   2   3   4
Bog'liq
СБХА 54 Собирова З Молиявий назорат

2. Молиявий назорат турлари, шакллари ва методлари
Назоратнинг объектларига мувофиқ равишда молиявий назоратнинг қуйидаги шакллари мавжуд:
*бюджет молиявий назорати;
*нобюджет фондлар устидан амалга ошириладиган молиявий назорат;
*солиқлар бўйича амалга ошириладиган молиявий назорат;
*валюта операциялари устидан амалга ошириладиган молиявий назорат;
*кредит операциялари бўйича молиявий назорат;
*суғурта фаолияти бўйича молиявий назорат;
*инвестицион фаолият бўйича амалга ошириладиган молиявий назорат;
*пул массаси устида амлга ошириладиган молиявий назорат;
ва бошқалар.
2. Молиявий назорат турлари, шакллари ва методлари
Молиявий назоратни амалга ошириш жараёнида унинг қуйидаги методларидан фойдаланилади:
текширув;
тадқиқ этиш;
надзор (назорат);
молиявий ҳолат таҳлили;
кузатиш (мониторинг);
тафтиш.
3.Нодавлат молиявий назорат
Бозор иқтисодиёти асосларининг шаклланиши давлат назорат органларининг бевосита иштирокисиз амалга ошириладиган молиявий назоратнинг турлари ролини оширади. Юқорида қайд этилгандек, молиявий назоратнинг нодавлат турларини ички фирмавий (корпоратив) назорат, тижорат банклар томонидан мижоз-ташкилотлар устидан назорат, аудиторлик назоратлари ташкил қилади.
Ички фирмавий молиявий назорат корхона, муассаса, фирма, корпорациялар ўзининг иқтисодий хизматлари, яъни бухгалтерия, молия бўлими, молиявий менежмент хизматлари ва бошқалар томонидан ўз корхонаси, филиаллари ва шуъба тузилмаларининг молиявий фаолияти устидан назорат амалга оширилади. Ички назорат хизматлари доимий равишда пул маблағларини (шахсий, қарзий, жалб этилган) ишлатилишининг самарадорлиги ва мақсадга мувофиқлиги кузатади, режалаштирган молиявий натижалар билан ҳақиқий молиявий натижалар қиёслаб, таҳлил қилади, инвестицион лойиҳаларнинг натижаларига молиявий баҳо беради, корхонанинг молиявий ҳолатини назорат қилади.
Аудиторлик назоратининг асосий вазифалари бухгалтерлик ва молиявий ҳисоботнинг ишончлилигини ҳамда амалга оширилган молиявий ва хўжалик операцияларининг амалда бўлган меъёрий ҳужжатларга мувофиқлигини ниқлаш, текширилаётган иқтисодий субъектларнинг тўлов-ҳисобот ҳужжатларини, солиқ декларацияларини ва бошқа молиявий мажбуриятларини текширишдан иборат.
Аудиторлик хизматлари қуйидаги бошқа хизматларни ҳам кўрсатишлари мумкин:
· бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш ва олиб бориш;
· даромадлар ҳақида бухгалтерия ҳисоботини ва декларацияни тузиш;
· молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш ва башоратлаш;
· бухгалтерия хизмати ходимларини ўқитиш ва қонунчилик масалаларида маслаҳат бериш;
· аудиторлик текширувлари натижасида олинган тавсияларни ишлаб чиқиш;
· ва бошқалар

Download 458.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling