Тадқиқот мақсади


Download 122.2 Kb.
bet13/13
Sana23.03.2023
Hajmi122.2 Kb.
#1288119
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Юлдузга таржима 1

2 боб бўйича хулоса

Математиканинг амалий потенциалини тушуниш учун молиявий масалаларнинг аҳамияти ва мактаб математика курсига “Молиявий саводхонлик асослари” ни киритиш имконияти тўғрисида ўқитувчилар ўртасида ўтказилган сўровноманинг статистик маълумотларини таҳлил қилиш, шунингдек, мактаб дарсликларини таҳлили 5-6-синф ўқувчилари учун математика дарслари учун молиявий саводхонлик бўйича қўлланма яратиш ва қўллаш зарурлигини кўрсатади.


Биз ўтказган кириш ва назорат тестлари “Оила бюджети” мавзуси бўйича умумлаштириш дарси асосида, шунингдек, юқоридаги барча талабларга жавоб берадиган ва молиявий саводхонлик билан боғлиқ амалиётга йўналтирилган масалаларнинг етишмаётган таркибий қисмини тўлдириш имконини берувчи молиявий саводхонлик бўйича ишлаб чиқилган қўлланмадан дарсда фойдаланиш асосида хулоса қилишимиз мумкинки, ўқувчилар томонидан 5-синф учун мактаб математика курси мавзуларини муваффақиятли ўзлаштирилди, фанни ўрганишга бўлган қизиқишлари ошди, уларнинг дунёқараши ва маълумотларни идрок этиш даражаси ошди.
Демак, бир нечта ўрганилаётган компонентларни интеграциясига бизнинг холатда математика ва молия сохасининг интеграциясига ушбу ёндашув бир компонентнинг иккинчисининг ҳисобига, иккаласининг ҳам материалини тўғри тушуниш ва ўзлаштириш имконини беради.
Шундай қилиб, ишлаб чиқилган қўлланмани қўллаш ўқувчиларнинг таълим жараёни учун мақсадга мувофиқ ва фойдалидир.
ХУЛОСА

Муваффақиятли инсон - бу ўз мақсадларига эришадиган, ўз ҳаракатларини назорат қила оладиган, ҳаётининг барча соҳаларини танлаш ва режалаштириш имкониятига эга бўлган шахс. Шу билан бирга, биз муваффақиятли деганда маълум моддий манфаатлар ва жамғармаларга эга бўлиб, уларни ўз хоҳишига кўра тасарруф қилиши мумкин бўлган, молиявий мустақил инсонни хам тушунамиз.


Шундай қилиб, давлат таълим сохаси елкаларига янги муваққиятли авлодни тарбиялаг масъуляти юклатилади. Ушбу масалани ечишнинг кўплаб йўллари мавжуд, аммо биз ушбу ишда қуйидаги йўл таклиф этилган: таълим тизимидаги амалий йўналиш тажрибасиз, аммо катталар ҳаётига ишонч билан кириб келаётган шахсга ўз билимларини амалда қўллаш, мустақил равишда энг самарали, оқилона, ​​ўзи учун фойдали бўлган қарорлар қабул қилишни ўрганиш, таклиф қилинган вазифага мазмунли ёндашиш ва унинг ечимига турли бурчаклардан қарашга имкон беради.
5-6-синфларда математика дарсларида молиявий саводхонликни шакллантиришнинг назарий асосларини кўриб чиқиш ҳамда молиявий саводхонлик бўйича ўқув қўлланмани ишлаб чиқиш ва уни математика дарслари доирасида муваффақиятли синовдан ўтказиш математиканинг амалий йўналтирилганлиги ва унинг молия соҳаси билан интеграциялашуви асосий умумий таълимнинг қуйи синфларидаёқ мустақил, ўз ҳаракатлари учун масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр, кўп қиррали ва билимдон, амалий жиҳатдан зукко ва ностандарт фикрлайдиган шахсни, мураккаб ҳаётий вазиятларни ечиш учун математик воситалардан фойдаланишга қодир ва натижада мамлактнинг молиявий саводхон, муваффақиятли фуқаросини тарбиялаш имконини беришини исботлади.
Ушбу битирув ишини бажариш жараёнида қўйилган мақсад эришилди масалалар хал этилди, ғоя ўз амалий тасдиғини топди.
Download 122.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling