Тадқиқот мақсади


синф ўқувчилари учун математика дарсларида молиявий саводхонлигини шакллантириш методикаси


Download 122.2 Kb.
bet10/13
Sana23.03.2023
Hajmi122.2 Kb.
#1288119
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Юлдузга таржима 1

2.2. 5 синф ўқувчилари учун математика дарсларида молиявий саводхонлигини шакллантириш методикаси

5 синфда математика дарсларида молиявий саводхонлигини ошириш бўйича қўлланмани ишлаб чиқишда қуйидаги тамойилларга риоя қилганмиз:


1) Модуллик тамойили: 5 синф математика дарслик тахлили асосида молиявий йўналтирилган масалалар сингдирилиши мумкин бўлган асосий боб ва бўлимлар ажратилди, яъни:
Натурал сонлар, сонли ва харфли ифодалар, натурал сонларни яхлитлаш, кўп хонали сонлар қатнашган ҳисоблашлар, математик модель;
Оддий касрлар, улар устида амаллар, бутун соннинг қисмини топиш, қисми бўйича бутун сонни топиш;
Ўнли касрлар, улар устида амаллар, ўрта арифметик, фойизга доир масалалар;
Эхтимолликнинг классик таърифига доир масалалр ва комбинаторика масалалари.
2) Тўлиқлик тамойили: хар бир модуль қуйидаги асосий компонентларга эжга бўлиши керак: назарий ўзак, назария бўйича назорат саволлари, малакаларни шакллантириш учун масала ва машқлар, тарихий изохлар, ўқув материалини ўзлаштириш бўйича ёрдам.
3) Тушунарлилик ва кўргазмалилик тамойили: хар бир модул ўқувчиларга тушунарли тилда тақдим этилиши, ўқув материалини тушуниш ва эслаб қолишни соддалаштириш учун максимал кўргазмали бўлиши керак.
5 – синф ўқувчилари учун молиявий саводхонлик бўйича қўлланма бевосита математика дарсларида хам, факультатив ва танлов курсларида хам қўлланилиши мумкин. Ушбу қўлланма ўқувчи учун тушунарли, унда математик амалларни қайта ишлаш ва мустаҳкамлашга доир, шунингдек, математик қонунлар ва қоидаларни билишдан ташқари, молия соҳасидаги элементар билимларни ва масалани ечишга ностандарт ёндашув талаб этиладиган ҳаётий реал вазиятларга яқин бўлган масалалар мавжуд. Қўлланма навигация, дарслар бўйича қизиқарли чекланишлар, ҳар бир топшириқ учун жавоблар, кўрсатмалар ва ечимлар, кўриб чиқилаётган мавзу доирасидан ташқарига чиқадиган мулоҳаза характеридаги саволлар билан жиҳозланган.
5 – синф ўқувчилари учун математика бўйича дарслик таҳлилига асосланган ғолда қўлланма учун қуйидаги асосий боблар ажратилган:
1. Натурал сонлар
2. Оддиу касрлар
3. Ўнли касрлар
4. Эхтимолликга кириш.
I боб 2 параграфига ва II боб 1 параграфига асосланган холда қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин: 5 синф математика дарсларида молиявий саводхонликнинг қаралаётган структуралари ва асосий компонентлари қуйидагилар бўлиши мумкин: Пул белгилари (тангалар, купюралар), харид нархини хисоблаш формуласи (нарх, сон, қиймат), содда ва банк фойизларига доир масалалар, нархнинг арзонлашиши, ойлик маош, солиқ, моддий рағбатни ҳисоблашга доир масалалар, оила бюджетни режалаштириш, таълим, медицина хизматларига ажратилган маблағларни режалаштириш, сарф харажатларини тежаш имконини берувчи оптимал танлов.
Қўлланма таркибига кирган айрим масалалрни кўриб чиқамиз ва уларни ечишда қандай предмет ва метапредмет натижалар шаклланишини аниқлаб оламиз.
Қуйидаги масалани кўриб чиқамиз:

  1. Жадвал. “Оила бюджети” мавзусида масала шарти




ОТА

ОНА

ҚИЗ

ЎҒИЛ

Ичимлик суви (куб)

3

2

1

1

Электр энергия(кВт)

90

50

35

25

Тарифлар: сув 1 куб – 41 сўм
Электр энергия 1 кВт\с – 2 сўм

  1. Оила алохида сув учун ва электр энергияси учун қанча пул тўлашини аниқланг.

  2. Оилагдаги хар бир одам учун алохида сув ва электр энергияси сарфи учун канча пул тўланади?

Ушбу масалани муваффақиятли ечиш учун маълумотлар жадвалини тўғри тушуниш ва унга мувофиқ масала саволларидан бирига жавоб бериш учун қандай маълумотлардан фойдаланиш кераклигини тушуниш керак.
Шундай қилиб, оила сув ва электр энергияси учун қанча пул тўлашини аниқлаш учун маълумотлар сатирини қўшиш ва уларни мос равишда маълум бир хизмат учун тарифга кўпайтириш керак. Масаланинг иккинчи саволига жавоб бериш учун ҳар бир оила аъзоси томонидан истеъмол қилинадиган хизматлар ҳажмини кўрсатадиган устунларни кўриб чиқиш керак ва шунга мос равишда ҳар бир оила аъзоси учун маълумотларни хизмат тарифига кўпайтириш зарур.
Ушбу топшириқни бажаришда қуйидаги натижалар шаклланади: натурал сонлар устида амаллар бажариш малакаси, жадвалларни тўғри ўқиш, истеъмол қилинадиган хизматлар ҳажми ва уларнинг истеъмоли учун ҳақ тўлаш бўйича сабаб-оқибат муносабатларини ўрнатиш, ўқувчиларнинг дунёқараши кенгаяди, оила бюджетини қабул қилишга, таҳлил қилишга қизиқиш пайдо бўлиши, молиявий саводхонлик маданиятини ошириш.
Ушбу масала кўпроқ ўқув характерга эга ва мураккаброқ масалани ечишга ўтиш учун мўлжалланган.
Энди қуйидаги масалани кўриб чиқамиз.
Ахмедовлар оиласи дўстлари ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Квитанцияни батафсил ўрганиб чиқиб оилага сув ва эдектр энергиясини кеча ва кундуз сарф қилганлиги учун неча сўм ҳисобланган? Барча хизматлар бўйича улар қанча пул тўлашга тўғри келади?



Download 122.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling