Тадқиқот мақсади


Жадвал. 5 – 6 синфлар учун математика дарсликлари тахлили


Download 122.2 Kb.
bet9/13
Sana23.03.2023
Hajmi122.2 Kb.
#1288119
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Юлдузга таржима 1

Жадвал. 5 – 6 синфлар учун математика дарсликлари тахлили




Синф

Ўқув қўлланма

Молиявий мазмундаги масалаларнинг мавжудлиги

5

Математика дарслиги(Авторлар келтирилади)

“Соннинг каср қисмини топиш”, “Каср қисми бўйича сонни топиш” (пул бирликлари, иқтисодий атамалари мавжуд); “Жадвалларни ўқиш ва тузиш” (жадвалларни “квитанцияларни” ўқиш ва тахлил қилиш, статистика диаграммалари билан ишлаш). “Хажм”, “Касрлар устида амаллар” мавзуларида молиявий ҳисоб – китоблар, иқтисодий атамалар қатнашмайди.

6

Математика дарслиги(Авторлар келтирилади)

“Фоиз” мавзусида нафақат бошқа дарсликларда келтирилган чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда маҳсулот нархини ҳисоблаш билан боғлиқ бўлган иқтисодий характерга эга бўлган масалалар мавжуд, балки қандай мақсадда нархни маълум фоизга кўтариш ёки тушириш учун қандай шартлар зарурлиги ҳақида иқтисодий тушунтириш берилган, турли иқтисодий шароит ва вазиятлар учун жадваллар тузилади.
“Диаграммалар” мавзуси доирасида ўқувчилар статистик маълумотларни таҳлил қиладилар. “Тенгламалар ёрдамида масалалар ечиш” мавзусизда иқтисодий вазиятларни моделлаштириш имконини беради (4 та масала). Муаллифлар “Нисбатлар ва фойизлар” мавзусини батафсил ёритиб иқтисодий масалалар мавжуд бўлган “Фойизларга доир масалаларни ечиш” га олиб келади.

Дарсликларни таҳлил қилиш асосида хулоса қилишимиз мумкинки, муаллифлар молиявий саводхонликни шакллантиришга қаратилган масалалар, саволлар ёки ҳеч бўлмаганда амалий, ижодий вазифаларни туза олмаган [9].


Ўқув жараёнида сюжетли масалаларнинг аҳамияти шундаки, улар ўқувчиларга фан сифатида математиканинг мохиятини кўриш ва математик моделлаштиришнинг бошланғич кўникмаларини шакллантириш имконини берувчи асосий воситаси бўлган бир вақтда кўпгина дарсликларда матни кўпинча расмий равишда тузилган бирхил топшириқлар мавжуд. Бундан ташқари, амалий йўналишдаги турли даражали масалалар деярли йўқ.
Шу билан бирга, Жиззах шаҳридаги умумтаълим мактабларининг математика ўқитувчилари ўртасида ўтказилган сўровнома асосида мактабда математикани ўрганишда ўқувчиларнинг молиявий саводхонлигини шакллантириш имконияти ва мақсадга мувофиқлиги аниқланди. Тадқиқот давомида респондентларнинг мактаб ўқувчиларининг иқтисодий ва молиявий саводхонлигини ривожлантириш воситаси сифатида иқтисодий мазмундаги масалаларга нисбатан позициясини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга эди. Сўровномада 30 киши қатнашди ва улар 1 Иловада келтирилган анкета саволларига жавоб берган.
Қуйида сўров натижалари доиравий диаграмма шаклида келтирилган.
Сизнинг фикрингизга кўра математика бўйича дарсликдаги материал (назарий, масалалар) мактаб ўқувчиларининг молиявий саводхонлигини шакллантиришга имкон берадими?



12% - йўқ дан кўра ха
36% - хадан кўра йўқ
44% - йўқ
8% - жавоб беришга қийналаман
2 расм. Мактаб дарсликлари материаллари бўйича сўровнома натижалари

Сизнинг фикрингизга кўра, ўқувчилар математиканинг амалий имкониятларини тушунишлари учун иқтисодий мазмундаги топшириқлар муҳимми?


8% - Ха
60% - йўқ дан кўра ха
10% - хадан кўра йўқ
8% - йўқ
14% - жавоб беришга қийналаман





3расм. “Молиявий математика асослари” курсининг айрим саволларини мактаб математика курсига киритиш бўйича сўровнома натижалари.
Ўқув адабиётларини таҳлил қилиш ва математика ўқитувчилари ўртасида ўтказилган сўровнинг статистик маълумотларига оид хулосаларга таяниб айтишимиз мумкинки, ҳозирги вақтда таълим ташкилотларининг 5-6 синфларида математиканинг иқтисодий характердаги амалий йўналиши ишлаб чиқилмаган ва таълим жараёнига жорий этилмаган. Натижада, фаннинг молиявий саводхонлик соҳасидаги амалиётга йўналтирилганлигининг пастлиги ўрганилаётган фанга қизиқишнинг йўқолишига ва ўрганилаётган мавзулар доирасидаги алгоритм ва қоидаларнинг формал равишда ўзлаштирилишига олиб келади.
Шундай қилиб, 5 – 6 синф ўқувчилари учун математика дарсларида молиявий саводхонлигини шакллантириш бўйича тўплам, қўлланмаларни яратиш ва ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.



Download 122.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling