Tafovut va og’ishishlar tahlili


Бевосита материаллар сарфидаги оғишлар


Download 38.36 Kb.
bet2/7
Sana25.02.2023
Hajmi38.36 Kb.
#1229477
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Tafovut va og\'ishishlar tahlili (1)

Бевосита материаллар сарфидаги оғишлар.
Бевосита материаллар сарфидаги умумий оғишлар материалларнинг ҳақиқий ва норматив сарфлари ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
(1) Бевосита материаллар сарфидаги умумий оғишлар = меъёрий миқдор х меъёрий нарх – ҳақиқий миқдор х ҳақиқий нарх.
Умумий оғишлар икки қисмга ажратилиши мумкин: нархдаги оғишлар ва бевосита материаллардан фойдаланишдаги (миқдорий) оғишлар.
(2) Бевосита материаллар нархидаги оғиш=(меъёрий нарх–ҳақиқий нарх) х ҳақиқий миқдор
(3) Бевосита материаллардан фойдаланишдаги оғишлар = (меъёрий миқдор – ҳақиқий миқдор) х меъёрий нарх
Агар барча ҳисоблар тўғри бўлса, у ҳолда:
(1) = (2) + (3) адолатлидир.
Одатда харид бўйича агент нархлардаги оғишлар учун жавобгардир, ишлаб чиқариш цехларининг супервизорлари фойдаланишдаги четга чиқишлар учун жавоб беришади. Бироқ айрим ҳолларда арзон материалларнинг сифати ёмон бўлади, натижада чиқимлар меъёри анча ошади ва материаллардан фойдаланишда номақбул оғиш вужудга келади.
Шу тариқа бевосита материаллардан фойдаланишдаги номақбул оғишлар нархдаги мақбул оғишларни босиб кетиши мумкин. Бошқача айтганда, анча арзон хом-ашё ва материалларни харид қилиш ҳамиша ҳам ижобий ютуқ ҳисобланавермайди. Демак, ҳар қандай аниқ бир вазият маълум шарт-шароитга мувофиқ баҳоланиши лозим.
Бевосита меҳнат сарфидаги оғишлар.
Бевосита меҳнат сарфидаги умумий оғишлар ҳақиқий меҳнат сарфи ва (бутунлай яроқсиз, ҳам тузатилган) бракни ҳисобга олмаганда ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигига меъёрий меҳнат сарфи ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Бевосита меҳнат сарфларидаги умумий оғиш = (меъёрий соатлар х меҳнатга ҳақ тўлашнинг меъёрий ставкаси) - (ҳақиқий соат х ҳақиқий ҳақ тўлаш ставкаси)
Режа бажарилишини баҳолаш учун раҳбарият умумий оғишнинг қандай қисми иш вақти сарфидаги ўзгариш билан боғлиқлигини, қандай қисми меҳнатга ҳақ тўлаш ставкасидаги ўзгариш натижаси эканлигини билиши керак.
Бевосита меҳнатга ҳақ тўлаш ставкаси бўйича оғиш = (меъёрий ставка – ҳақиқий ставка) х ҳақиқий соат

Download 38.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling