Ноишлаб чиқариш устама сарфларидаги оғиш. Бу сарфлар маҳсулот таннархига ҳатто тўла таннархни калькуляциялаш чоғида ҳам киритилмайди, шу сабабли бу моддалар бўйича оғишларга ўзгарувчан харажатлар бўйича калькуляциялаш тизимида ишлаб чиқариш доимий устама сарфлари каби қаралади.
Бошқача айтганда, харажатларни сарфлаш бўйича оғиш ягона оғиш ҳисобланади ва бу оғиш ҳақиқий ҳамда режалаштирилган сарфлар ўртасидаги фарқдан иборат. Одатда ҳар бир оғиш ҳар бир вазифа (яъни сотиш, маркетинг, маъмурий бошқариш) учун алоҳида ҳисобланади.
Сотиш бўйича оғиш.
Бу оғиш режалаштирилган ва ҳақиқий фойдани қиёслаш чоғида уларнинг таъсирини кўрсатиш мақсадида ҳисоблаб чиқарилади.
Сотиш нархи бўйича оғиш
Бу оғиш маҳсулотни кутилган нархдан фарқ қиладиган нархда сотиш фойдага қандай таъсир қилишини кўрсатади.
Сотиш нархи бўйича оғиш = (режали таннарх базасида ҳисобланган ҳақиқий маржинал (ялпи) даромад, - режадаги маржинал (ялпи) даромад) х Ҳақиқий сотиш ҳажми
Сотиш ҳажми бўйича оғиш = (Ҳақиқий сотиш ҳажми – меъёрий сотиш ҳажми) х режадаги маржинал (ялпи) даромад Режалаштирилган ва ҳақиқий фойдани солиштириш. Оғиш харажатлар даромадлар ҳар бир моддасининг кутилаётган фойдага қиёсан фойдага таъсирини аниқлаш учун ҳисоблаб чиқилади. Бу оғиш солиштириш ҳисоботида жамланади. Меъёрий ва ҳақиқий фойдани солиштириш тўғрисида ҳисобот. Ҳисобот режалаштирилган фойдадан бошланади, бу фойда режалаштирилган харажатларга ва фаолият даражасига асосланади. Сўнгра у ҳақиқий ва режалаштирилган фаолият ўртасидаги ҳар қандай фарқни акс эттириш учун барча мақбул ва номақбул оғишлар ҳисобга олиниб ўзгартирилади. Бунинг натижасида ҳақиқий фойдани олишимиз лозим.
Оғишларни вужудга келиш сабаблари ва уларнинг бир-бирига боғлиқлиги
Оғишларни ҳисоблаш дастлабки қадам холос. Фаолиятни режалаштириш ва унинг устидан назоратни амалга ошириш учун раҳбариятга ахборот зарур. Оғиш мавжудлигини билиш етарли эмас: улар нима учун содир бўлаётганини аниқлашимиз зарур. Кўрсаткичларнинг ўзи бу сабабларни кўрсатмайди лекин улар жавобини билиш лозим бўлган саволларни кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |