Tafovut va og’ishishlar tahlili


Доимий ишлаб чиқариш умумий сарфлари оғиши


Download 38.36 Kb.
bet4/7
Sana25.02.2023
Hajmi38.36 Kb.
#1229477
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Tafovut va og\'ishishlar tahlili (1)

Доимий ишлаб чиқариш умумий сарфлари оғиши.
Умумий ишлаб чиқариш сарфларини назорат қилиш бевосита харажатларни назорат қилишга нисбатан анча қийин вазифадир, чунки кўп умумий ишлаб чиқариш сарфлари учун жавобгарликни бир кишининг зиммасига юклаш кўпинча қийин бўлади. Бундай доимий сарфларнинг кўп қисми аниқ бўлинмаларнинг менежерлари томонидан назорат қилиниши қийин. Ўзгарувчи лекин умумий ишлаб чиқариш сарфларини операция бўлимларига боғлиқ қилиб қўйиш мумкин бўлса, маълум даражада назорат қилиш мумкин бўлади.
Умумий ишлаб чиқариш сарфлари оғишини таҳлил қилиш мураккаблик даражаси бўйича фарқ қилади.
Аввал доимий устама сарфлар бўйича оғиш ҳисобланади. Бу оғиш сметадаги ва ҳақиқий ишлаб ишлаб чиқариш устама сарфлари ўртасидаги тафовутга тенг.
Доимий ИУХ ҳажми бўйича оғиш. Бу оғиш қувват ва самарадорлик бўйича оғишларнинг суммасига тенг.
Доимий ИУХ ҳажми бўйича оғиш = бу ҳақиқий ишлаб чиқариш ҳажми ва сметадаги ҳажми ўртасидаги фарқни ИУХ маҳсулот бирлигига тақсимлашнинг меъёрий ставкасига кўпайтирилганидир.
Доимий ИУХнинг самарадорлик бўйича оғиши = (ҳақиқий маҳсулот ҳажмини ишлаб чиқаришга сарфланган меъёрий вақт – ҳақиқатда сарфланган вақт) х доимий ИУХ меъёрий ставкаси
Доимий ИУХнинг қувват бўйича оғиши - бу режадаги ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқариш учун смета вақти билан ҳақиқатда сарфланган вақт ўртасидаги фарқни доимий ИУХ тақсимлашнинг меъёрий ставкасига кўпайтирилганидир.
Доимий ИУХ бўйича доимий оғиш = ҳақиқатда ишлаб чиқарилган маҳсулот х доимий ИУХни маҳсулот бирлигига тақсимлашнинг меъёрий ставкаси – ҳақиқий доимий ИУХ.
Доимий устама сарфларнинг таннархни ўзгарувчан харажатлар бўйича калькуляциялашдаги оғиши.
Таннархни ўзгарувчан харажатлар бўйича калькуляциялаш чоғида доимий устама ишлаб чиқариш сарфлари бўйича оғишларнинг жами ишлаб чиқариш доимий устама сарфлари бўйича оғишга тенг бўлади, у ҳам тўла таннархни калькуляциялаш тизимидаги каби ҳисоблаб чиқарилади.
Ноишлаб чиқариш устама сарфлари.
Оғишларни таҳлил қилишнинг мақсади кутилаётган натижалардан фарқ қиладиган ҳақиқий натижаларнинг фойдага таъсирини кўрсатиш бўлса ҳам, савдо чиқимлари, маркетинг ва маъмурий чиқимлар каби ноишлаб чиқариш устама сарфларини ҳам қиёслаш муҳимдир.

Download 38.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling