Tafovut va og’ishishlar tahlili


Бевосита меҳнат унумдорлиги бўйича оғиш


Download 38.36 Kb.
bet3/7
Sana25.02.2023
Hajmi38.36 Kb.
#1229477
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Tafovut va og\'ishishlar tahlili (1)

Бевосита меҳнат унумдорлиги бўйича оғиш = (меъёрий соат – ҳақиқий соат) х меҳнатга ҳақ тўлашнинг меъёрий ставкаси
Умумий оғиш унинг таркибидаги икки оғиш суммасига тенглиги аниқ.
Меҳнатга ҳақ тўлаш ставкаси бўйича оғишга одатда ходимлар бўлими жавобгардир. Бу оғиш янги ходимга режада белгиланганидан ортиқ ёки кам меҳнат ҳақи тайинланиб ишга қабул қилинганда пайдо бўлади, ёки маълум ишлар кўпроқ ҳақ (ёки кам ҳақ) оладиган ишчилар томонидан бажарилганда содир бўлади.
Меҳнат унумдорлиги бўйича оғишларга цех назоратчилари жавоб беради. Агар тажрибасиз, кам ҳақ тўланадиган ишчига юқори малакани талаб қилувчи иш топширилса номақбул оғиш вужудга келиши мумкин. Раҳбарият ҳар бир ҳолатни юз берган вазиятга мувофиқ таҳлил қилиши лозим.
Ўзгарувчан умумий ишлаб чиқариш сарфидаги оғишлар. Бу оғишлар материаллар ва меҳнатга сарфлари бўйича оғишларга жуда ўхшаш бўлиб, бу бевосита харажатлар каби ўзгарувчан устама сарфлар фаолият даражасининг ўзгаришига қараб ўзгариб боради.
Ўзгарувчан умумий ишлаб чиқариш устама сарфлари бўйича умумий оғиш. Бу маҳсулотга ўтказилган ўзгарувчан устама сарфлар билан ҳақиқатда қилинган ўзгарувчан устама сарфлар ўртасидаги тафовутдир.
Одатда ўзгарувчан устама сарфлар асосий ишчиларнинг меҳнат вақтига мувофиқ ўзгариши назарда тутилади, шу сабабли ўзгарувчан устама сарфлар бўйича жами оғишлар бир ёки икки сабабга кўра пайдо бўлади:

  • Ҳақиқий сарфлар режали сарфлардан фарқ қилади;

  • Асосий ишчиларнинг ҳақиқий меҳнат вақти фойдаланиш лозим бўлган вақтдан фарқ қилади.

Бу эса оғишларнинг икки элементи пайдо бўлишига олиб келади:

  • Харажатлар бўйича оғишлар

  • Самарадорлик бўйича оғишлар.

Харажатлар бўйича оғиш бу асосий ишчиларнинг ҳақиқий меҳнат вақти учун сметада тузатиш киритилган ўзгарувчан ишлаб чиқариш устама харажатлари (ИУХ) ва ҳақиқий ИУХ ўртасидаги тафовутдир.
Самарадорлик бўйича ўзгарувчан ИУХ оғиши бу кўрилаётган даврда меъёр-соатда маҳсулот чиқариш билан ҳақиқий меҳнат вақти ўртасидаги тафовутни ўзгарувчан ИУХ меъёрий ставкасига кўпайтирилганидир.

Download 38.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling