Таховий ақидасининг енгил шарҳи


)يبهبلا هقفاو و مكمحلا و يبمرتلا هحح ,حيح :ينمبللأا لمق(. "مهلخد إ دحا مهنم وجني نا تي خ دقل


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/105
Sana18.12.2022
Hajmi1.36 Mb.
#1027563
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   105
Bog'liq
1 Ақидаи Таҳовийя

)يبهبلا هقفاو و مكمحلا و يبمرتلا هحح ,حيح :ينمبللأا لمق(. "مهلخد إ دحا مهنم وجني نا تي خ دقل
Маъноси: “Аллох жаннат ва дўзахни яратиб бўлгач, Жибрийлни 
жаннатга юбориб, айтдики: Боринг, жаннатга ва унда жаннатийлар учун 
тайёрлаб кўйган неъматларимга бокинг. Шунда Жибрийл бориб жаннатга 
ва унинг ахли учун у ердаги Аллох тайёрлаб кўйган нарсаларни кўриб 
кайтдилар-да, кейин айтдилар: Эй Роббим, иззатинг ила касам ичаманки, 
жаннат тўгрисида ким эшитса, албатта нима килиб бўлса хам унга 
киради. Кейин Аллох таоло машаккатлар билан ўралгин, деб жаннатга 
амр килиб, Жибрийлга айтдики: Кайтиб боринг, жаннатга ва унинг ахли 
учун у ерда тайёрлаб кўйган неъматларимни кўринг. Шунда Жибрийл яна 
бориб кўриб, сўнг кайтганларида айтдиларки: Эй Роббим, иззатинг билан 
касам ичиб айтаман: жаннатга бирор кишини кира олмаслигидан чўчиб 
колдим. Кейин Аллох Жибрийлни дўзахга юбориб айтдики: Боринг, 
дўзахга ва унинг ахли учун у ерда хозирлаб кўйган азобларимни кўринг. 
Жибрийл бориб дўзахга карасалар, бири бирига минган дахшатлар экан. 
Сўнг кайтиб айтдиларки: Эй Роббим, иззатинг ила касам ичиб айтаманки, 
дўзах тўгрисида эшитган киши борки, унга кирмайди. Кейин Аллох, 


шахватлар билан ўралгин деб, дўзахга амр килиб Жибрийлга айтди: 
Боринг, дўзах ахли учун у ерда хозирлаб кўйилган азобларимни кўринг. 
Жибрийл бориб кўрдилар-да, сўнг кайтиб келиб айтдиларки: Эй Роббим, 
иззатингга касамки, бирор киши дўзахдан нажот топа олмасдан унга 
тушиб колишидан чўчиб колдим 
(Жибрийл هلاسلا هيلع жаннатга биринчи марта борганларида, эшитган 
киши унга киради деб келдилар. Ўшанда жаннатга кириш шартларини 
Аллох таоло у кишига хали билдирмаган эди. Иккинчи марта бориб 
кўрганларида, Аллох таоло у кишига жаннатга етиш учун машаккатлар 
борлигини билдирди. Жаннат атрофи машаккатлар билан ўралган. 
Хадисдаги машаккат маъносини Ибни Хажар рахимахуллох Фатхул-
Борий китобларида куйидагича шархлайдилар: “Машаккат деганда 
балогат ёшига етган инсоннинг ўз нафси билан кураши ва килиши лозим 
бўлган ибодатларини хар доим килиши хамда тарк этилиши шарт бўлган 
кайтариклар, харом ва номаъкул килмишлар ва бузук сўзлардан 
тийилиши назарда тутилади. Бу нарсаларга амал килиш инсонга огир 
бўлгани учун, машаккат сўзи юритилди. Инсонга мусибат етганда сабр 
килиши ва Аллох ёзган такдирнинг аччик томонига хам иймон келтириб 
таслим бўлиши хам, юкоридаги машаккат калимасининг маъносига дохил 
бўлади. Хадисдаги шахватлар деганда, шариат харом килган дунёдаги 
лаззат бахш этадиган килмишлар ёки шариат амр килган буйрукларни 
тарк этиш назарда тутилади. Шунда хадисдан тушуниладиган маъно 
шуки, инсон жаннатга етиб бориши учун албатта машаккатларни босиб 
ўтиши керак. Дўзахга эса, бу дунёда шахватларга кул бўлган кимсалар 
кулайди). 

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling