Тайёрланиш учун саволлар


Трубопроводлар ва уларнинг категориялари?


Download 303.5 Kb.
bet26/33
Sana21.11.2023
Hajmi303.5 Kb.
#1791917
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33
Bog'liq
74. Tayyorlanish uchun savollar

15. Трубопроводлар ва уларнинг категориялари?
10 МРа (100 кг/см2) гача булган босимдаги барча трубопроводлар, узатилаётган модданинг хавфлилик (портлаш-ёнгиндан хавфлиги, зарарли хусусиятлари) синфига кура учта (А,Б,В) гурухларга, хамда мухитнинг ишчи параметрлари (босим ва харорат)га кура 5 тоифа (I. II. III.IV.V)га ,булинади.
Таркибида хажми буйича 0,1 % ва ундан куп микдорда водород сулфиди булган нефтмахсулотлари А (б) гурухига киритилади, камрок микдорда булганда мухит гурухини асосий компонент буйича аникланади.
Узатилаётган муайян мухитнинг гурухини белгилашда, унинг кайси умумий гурух (А,Б,В) га, кайси кичик гурух (а,б,в,) га мансублиги ва хавфлилик синфи хисобга олинади.
Трубопроводлар гурухини белгилашда узатилаётган мухитнинг гурухи инобатга олинади. Масалан «А (б) гурухдаги трубопровод» деганда А (б) гурухдаги мухит узатилаётган трубопровод тушунилади.
Турли компонентдаги мухитни узатаётган трубопровод гурухини, масъулияти юкорирок хисобланган компонентга караб белгиланади. Масалан, умумий аралашмада 1,2,ва 3 синфга мансуб хавфли моддалар мавжуд булганда ва улардан бирортаси инсон халокатига олиб келса, трубопровод гурухини айнан уша мода буйича белгиланади.
Агар узининг физик-кимёвий хоссаси буйича хавфли хисобланган компонент, жуда оз микдорда аралашма таркибига кирган булса, трубопроводни куйи масъулиятли гурух ёки тоифага киритиш масаласини лойихаловчи ташкилот (лойиха муаллифи) белгилайди.
Хар бир курилма буйича, трубопроводларни хавфсиз ишлатиш буйича жавобгар шахс томонидан трубопроводларнинг руйхатини тузиш керак. Руйхат икки нусхада тузилиб, бир нусхаси жавобгар шахсда, бошкаси ТНХ ходимида сакланади.
10 мПа (100 кгf/см2) гача булган паст босимли I, II, III –тоифаларга мансуб, занглаш тезлиги йилига 0,5 мм ва ундан куп булгандаги моддаларни хайдовчи барча трубопроводлар учун корхона маъмурияти белгиланган нусхадаги паспорт тузиш керак.
Трубопроводларнинг паспорти уни хавфсиз ишлатишига жавобгар булган шахсда сакланади.
Паспорт тузилмаган трубопроводларга алохида ишлатиш журнали жорий этилади. Унга тафтиш утказилган сана, хамда трубопроводларни таъмирлашга доир маълумотлар ёзиб борилади.
Трубопроводлар ишлашини кузатиб бориш, текшириув улчовларини утказиш, бошка кувур ва деталларни кесиб урнатиш, трубопровод эгаси томонидан ишлаб чикилган йурикнома асосида бажарилади.
Трубопроводларни ишлатиш даврида хизмат курсатувчи ишчи ходимларнинг асосий вазифалари мунтазам ва синчковлик билан трубопроводларнинг ташки сиртини ва уларнинг деталларини (пафйвандланган чоклари, фланецли туташмалар, бирикмалар, арматуралар), занглашга карши химоя ва изоляция, дренаж мосламалари, компецаторлар, таянч конструкциялар ва хокозо холатини кузатиб боришдан иборат. Куздан кечириш натижалари смена мобайнида камида бир марта вахта журналда кайд этилиши керак.
Трубопроводлар ишлатилишининг хар кундаги назоратини трубопроводларни хавфсиз ишлатиш буйича масъул шахс олиб боради, даврий назоратни эса йилига камида бир марта ТНХ, цех рахбарияти ва трубопроводларни хавфсиз ишлатиш буйича жавобгар шахс билан биргаликда амалга оширади.

Download 303.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling