49
қисмлар бевосита жадвалда саналади. Ҳисоблаш
“қайта тарқатиш” усули
билан маҳсулот таркибининг якуний лавҳасининг даврий кўриб чиқиш вақида
амалга оширилади, у ерда ҳар бир маҳсулотнинг
таркибига кирувчи барча
қисмлар келтирилган. Бундай қайта кўриб чиқиш тайёр маҳсулотни ишлаб
чиқаришига қўйилган ҳар бир деталлар номининг сонини ҳисоблаш мақсадида
ўтказилади. Агар ҳар бир деталнинг ҳаракат маршрути ва уларни ҳисоблаш
ишлаб чиқариш жараёни учун зарур бўлса, бу ахборот еғувчи
цехларнинг
ишини камайтиради.
JITтизимига хос бўлган
ишлаб чиқариш қувватининг тўлиқсиз
юклатилиши энг буюк баҳс олиб келади. Ортиқча ёки охиригача тўлмаган
қувватлар остида, жумладан, анъанавий ишлаб чиқариш
тизимларида айрим
материалларнинг захираси назарда тутилади. Резерв захиралар ва проактив
етказиб беришлар сифатсизлик, ускуналарнинг иш жараёнида ишламай қолиши
ва анъанавий ишлаб чиқариш жараёнидаги кутилмаган “тор жойлар” каби
ишлаб чиқариш муаммоларидан суғурта сифатида ишлатилади. JIT
шароитларида ортиқча ишчи кучи ва ускуналар кафолат бўлиб ҳизмат қилади.
Бу системага оид ортиқча ишчи кучи ва ускуналарга эга бўлмоқ, ортиқча
моддий захираларга эга бўлишдан анча арзонроқ. Кейинги “кенгайтмани”
кутиш даврида ходимларни бошқа фаолият турларига чалғитиш мумкин,
масалан, махсус
лойихаларда иштирок этиш, иш жойларида ишлаб чиқариш
(иш гуруҳларида) ва маъмурий-хўжалик фаолияти, масалан, сифат доираларида
иштирок этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: