62
V. КЕЙСЛАР БАНКИ
1.Кейс. КЕЙС-СТАДИ
«Анъанавий молиявий таҳлил ва АВС»
“Дебитор ва кредитор карздорликни бошкариш муаммолари”
Педагогик аннотация
Ушбу кейснинг мақсади: корхона
дебиторлик ва кредиторлик
қарздорликларининг ташкил бўлиши ва бошқарилишини баҳолаш, таҳлил
қилиш қобилиятларини ривожлантириш, хўжалик
юритишнинг бозор
шароитларида иқтисодиёт субъектининг ҳисоб-китобларини таҳлил қилиш,
қарздорликларни бошқариш бўйича мақсадли тадбирларни ишлаб чиқиш.
Режалаштирилаётган ўқув натижалар: кейс билан ишлаш натижаси бўйича
талабалар:
-
корхонанинг
дебиторлик
ва
кредиторлик
қарздорликларини
баҳолайдилар ва таҳлил қиладилар.
- корхона қарздорликларини бошқариш бўйича қарорларни тўғри танлаш
ва қабул қилишни биладилар:
- корхона қарздорликларини бошқариш бўйича мақсадий
тадбирларни
ишлаб чиқиш кўникмаларини ўзлаштирадилар:
- молиявий қарорни мустақил қабул қилиш кўникмаларини эгаллайдилар.
Ушбу кейсни мувафақиятли ечиш учун талабалар дебиторлик ва
кредиторлик қарздорликларининг иқтисодий моҳияти,
уларнинг характерли
аломатларининг турлари бўйича таснифи, қарздорликлар вужудга келадиган
шароитлар ҳақидаги билимларга эга бўлишлари керак.
Кейс объекти: “Қурилишмонтажсервис” хусусий корхонаси кейс объекти
бўлиб, у масъулияти чекланган жамият шаклида рўйхатдан ўтказилган.
Do'stlaringiz bilan baham: