16
Одатда режани ишлаб чиқишда
педагогик вазият, таълим олувчиларнинг
ёш, психологик хусусиятлари, маънавий-маърифий ишнинг йўналиши, мазмуни
ҳамда самарадорликка эришиш имкониятига эгалик инобатга олинади.
10. “Т-жадвал” ГО
График органайзер таянч тушунчаларни бир-бири билан ўзаро
солиштириш, қиёслаш асосида ўрганилаётган мавзу ёки
масаланинг муайян
жиҳатини бир неча асосий белгиларга кўра батафсил ёритиш мақсадида
қўлланилади. Кўп ҳолларда график органайзер мавзу мазмунида ёритиладиган
бир неча ҳолатларнинг афзаллик ёки камчиликларини, самарадорли ёки
самарасизлигини, бугунги кун ва истиқбол учун аҳамиятини таққослаш
мақсадида қўлланилади.
11. “SWОТ-таҳлил” стратегияси
Стратегия муаммонинг асосий тўрт жиҳатини ёритишга хизмат қилади.
Таълим олувчилар мавзунинг мазмунига мос муаммоларни атрофлича ўрганиш
орқали моҳиятини ёритади, уларни келтириб чиқарувчи
омилларни излаб, ҳал
қилиш имкониятларини топади.
У ёрдамида муаммонинг қуйидаги тўрт жиҳати таҳлил қилинади:
Do'stlaringiz bilan baham: