26
Педагогларнинг касбий-ижодий имконияти касбий масалаларни ижобий ҳал
қилиш ва уларнинг ечимини тегишли даражада баҳолашда кўринади.
4. “Креатив педагогика”нинг бошқа фанлар билан алоқадорлиги. Шахс
камолотини таъминлаш,
унинг интеллектуал, маънавий-ахлоқий ҳамда
жисмоний жиҳатдан ривожланишига эришишда турли ёш даврлари, ҳар бир
даврнинг ўзига хос жиҳатлари, шунингдек,
боланинг физиологик, психологик
ҳолатини инобатга олиш мақсадга мувофиқдир. Яхлит педагогик жараён
муайян туркумни ташкил этувчи педагогик фанлар томонидан ўрганилади. Шу
билан бирга “Креатив педагогика” фани бир қатор ижтимоий фанлар билан
ўзаро алоқадорликда креатив шахснинг
шаклланиши ва ривожланиши
масалаларини тадқиқ этади (2-расм):
Ижодкор шахсни тарбиялаш – касбий-ижодий фаолият тажрибаларини
қарор топтириш ва бойитиш асосида ижодий ғоя,
уларни амалга ошириш
кўникма ва малакаларига эга шахсни шакллантириш ва ривожлантириш
Касбий-ижодий фаолият – мутахассиснинг касбий масалаларни ижодий
ҳал қилиш муваффақиятини тавсифловчи фаолияти, инновацион хатти-ҳаракати
Ижодий топшириқлар – муаммоли вазиятларни тизимли таҳлил асосида
ҳал қилишга йўналтирилган масалалар
тизими
Касбий-ижодий имконият – 1) касбий компетенция, малакага эгалик;
2) касбий ижод методологияси асосларини ўзлаштирганлик;
3) ижодий тафаккурнинг шаклланганлик даражаси;
4) касбий-ижодий лаёқат ва шахсий сифатларнинг ривожланганлиги
Do'stlaringiz bilan baham: