23
восита ва стратегиялар талабаларда креативликни ривожлантиришда
ўқитувчилар учун қўл келади ҳамда талабаларда ўқув фанларини ўрганишга
бўлган қизиқиш, интилишни ривожлантиради
6
.
Касбий фаолиятда педагогнинг креативлиги турли шаклларда намоён
бўлади. Улар қуйидагилардир:
Педагог томонидан ушбу шаклларда касбий
фаолиятнинг самарали ташкил
этилиши унинг креативлиги қай даражаа эканлигига боғлиқ бўлади.
2. Креатив педагогиканинг мақсади, вазифалари, объекти ва предмети.
Кўз олдингизга таълим жараёнини юксак маҳорат билан бошқараётган, уни
ўзига хос ва қизиқарли тарзда жўшқинлик, завқу шавқ билан ташкил этаётган
ўқитувчини келтиринг. У, гарчи, ўзини креатив шахс ёки ижодкор деб билмаса-
да, бироқ, креативликни намоён этувчи таълим жараёнини ташкил
этаётганидан,
унга имкон берадиган метод, усулларни қўллаётганлигидан ўзи
ҳам мамнун, қолаверса, талабаларнинг миннатдор бўлишларига эришмоқда.
Ўқитувчи таълим жараёнида креатив метод, усуллардан қанча кўп фойдаланса,
ўзига ва ўзининг ижодий, креатив имкониятларига нисбатан ишончи шунча
ортади
7
.
6
Ўша асар, 6-бет.
7
Ўша асар, 7-бет.
Асосий шакллар
Таълим жараёнини қизиқарли,
жонли, жўшқин ташкил этиш
Меъёрий ҳужжатлар
(ўқув фанлари бўйича
ДТС, ўқув дастури ва
режалари)ни тайёрлаш
Ўқув манбалари (дарслик, ўқув-
методик ва методик қўлланма,
тавсиянома, луғат,
энциклопедия,
атлас, иш дафтари ва б.)ни яратиш
Таълим жараёни ва
маънавий-маърифий ишлар
лойиҳаларини тайёрлаш
Ўқув ахборотлари,
назорат
ҳамда синов топшириқларини
шакллантириш
Илмий-тадқиқотларни
муваффақиятли олиб бориш
Do'stlaringiz bilan baham: