Таълим менежменти – таълим муассасаси фаолиятини самарали ташкил
этиш ва оқилона бошқариш масалаларини тадқиқ қилади.
Қиёсий педагогика – таълимнинг жаҳон, минтақа, давлат миқёсидаги
ривожланишининг умумий ва алоҳида тенденциялари, қонунлари ва
қонуниятларини ўзаро солиштириш, қиёслаш асосида ўрганади, халқаро
педагогик тажрибанинг ижобий ва салбий жиҳатларини, миллий педагогик
маданиятлар алмашинувининг шакл ва усулларини аниқлайди.
Педагогик инноватика – таълим субъектлари нуқтаи назардан педагогик
инновацияларнинг моҳияти, пайдо бўлиш, ривожланиш қонуниятларини ҳамда
педагогик анъаналар билан келажак таълимининг лойиҳалаштирилиши
ўртасидаги алоқаларни ўрганадиган фан.
Ҳарбий педагогика – ҳарбий таълимнинг ўзига хос жиҳатларини, уни
ташкил
этишнинг
самарали
шакл,
метод
ва
воситалари,
илғор
технологияларини, ҳарбий фаолиятни муваффақиятли ташкил этиш йўлларини
очиб беради.
Ҳамкорлик педагогикаси – турли фанлар ёки мутахассислик асосларининг
таълим берувчи ҳамда олувчилар ўртасидаги ўзаро мулоқот асосида самарали
ўрганиш мазмуни, тамойиллари, шакллари, методлари ва воситаларини
кўрсатиб беради.
Нейропедагогика – инсон миясининг ижодий имкониятларини аниқлаш ва
амалий (функционал) ривожлантириш, шахсда фаолиятга нисбатан фаол, онгли
муносабатни
қарор
топтириш,
ижтимоий
ҳулқ-атворни
психологик
коррекциялаш, болалар руҳий ривожланишни ташхислаш ва башоратлашнинг
янги илмий дастурлари, самарали шакл ва методларини, шунингдек, янги
турдаги мактабгача таълим муассасалари фаолиятини тадқиқ этади.
Педагогик техника – нопедагогик ОТМ педагогларини педагогик маҳорат
ва педагогик техника асослари билан таништириш орқали уларда таълим
жараёнини сифатли, самарали ташкил этиш кўникма, малакаларини
ривожлантириш масалаларини ўрганади.
29
Do'stlaringiz bilan baham: |