3. Педагогик-психологик ташхис методлари. Бу каби методлар шахснинг
креативлик сифатлари ва ижодий фаолиятни ташкил этиш кўникмаларига
эгалигини ташхислаш ҳамда баҳолашга хизмат қилади. Замонавий шароитда
шахснинг креативлик сифатлари, ижодий фаолиятни ташкил этиш
кўникмаларига эгалигини ташхислашда ўнлаб методлар қўлланилмоқда. Улар
орасида бир гуруҳ методлар амалий жиҳатдан самарали бўлиб, улар
ривожланган хорижий мамлакатларда кенг қўлланилмоқда. Гауэнанинг
“Заҳиравий модел”, Слоссон тести, Векслеров шкаласи. Векслеров шкаласи
(“WPPSI” тести), бошланғич мактаблар учун мўлжалланган Станфорд тести
ҳамда Торренс тестлари (жумладан, “Тугалланмаган расмлар тести) шулар
жумласидандир.
4. Педагогик тажриба (лот. “эксперимент” – “тажриба қилиб кўриш”)
методидан муаммо ечимини топиш имкониятларини ўрганиш, мавжуд педагогик
шароитларнинг мақсадга эришишнинг кафолатлай олиши, берилаётган тавсияларнинг
амалиётда ўз инъикосига эга бўла олиши ва уларнинг самарадорлигини аниқлаш
мақсадида фойдаланилади. Педагогик тажрибанинг қуйидаги турлари мавжуд
(4-расм):
Педагогик тажрибаларни амалга оширишда асосий эътибор уларнинг
самарали кечишига қаратилади. Бунда эса бир қатор шартларни инобатга олиш
лозим. Яъни:
Педагогик тажриба якунида олинган натижаларга асосланиб умумий
хулосага келинади ва илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилади.
5. Анкета (фр. “текшириш”) методи ёрдамида педагогик кузатиш ва
суҳбат жараёнида тўпланган далиллар бойитилади. Метод тизимли саволлар
Педагогик
тажриба
самарадорлигини
таъминловчи
шартлар:
тажрибанинг мақбул лойиҳа (дастур) асосида уюштирилиши; тадқиқот илмий
фаразининг пухта асосланиши; тадқиқот объектлари ва усулларининг тўғри
танланиши; тажриба ўтказилиш вақти ва давомийлигининг аниқланиши; зарур
педагогик
шарт-шароитлар
(асбоб-ускуна,
жиҳозлар,
воситалар)нинг
яратилганлиги; тажриба маълумотларини умумлаштириш, таҳлил қилиш ва
натижаларни қайта ишлаш
Педагогик тажриба
Табиий тажриба
Лаборатория (махсус) тажрибаси
Тажриба иши
Do'stlaringiz bilan baham: |