Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/141
Sana12.08.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1666527
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   141
Bog'liq
Kreativ-pedagogika-asoslari

Педагогик квалиметрия – таълим сифатини изчил назорат қилиш ва 
самарали бошқаришга оид муаммоларни тадқиқ этади. 
Педагогик жараёнларнинг тизимли таҳлили – педагогларда таълим ва 
тарбия жараёнларининг моҳиятини яхлит тизим сифатида англаш, турли, шу 
жумлаан, муаммоли вазиятларни яхлит, изчил таҳлил қилиш малакаларини 
ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этади.
Педагогик прогностика ва педагогиканинг истиқболли йўналишлари – 
мавжуд шароитда педагогик туркум фанларни сифатли ўқитиш, таълим ва 
тарбия жараёнларининг самарадорлигини ошириш муаммоларини аниқлаш, 
уларни бартараф этиш йўлларини излаш, истиқболли йўналишларини белгилаш 
масалаларини таҳлил этади.
Педагогик жараённи бошқаришда қарорлар қабул қилиш педагоглар 
томонидан таълим ва тарбия жараёнларининг изчил, тизимли, самарали 
бошқарилишини таъминлаш, мавжуд педагогик вазиятларда тизимли таҳлил 
асосида оқилона қарорлар қабул қилинишига эришиш масалаларини ўрганади. 
Фалсафа – табиат, жамият ва тафаккур тараққиётининг умумий қонуниятларини 
ўрганади.
Эстетика асослари – нафис санъатни, бадиий ижодиётни, табиат ва турмушдаги 
гўзалликнинг моҳияти, шаклларини, инсон ва ижтимоий борлиқ ўртасидаги 
қадриятлар муносабатини ўрганади.
Психологияинсон фаолияти, шахс хатти-ҳаракатларида борлиқнинг акс 
этишини, руҳий жараёнлар, ҳодисалар ва хислатларнинг моҳиятини ёритади.
 
5. Креатив педагогиканинг илмий тадқиқот методлари. Педагогика фани 
ривожи муайян педагогик муаммоларни тадқиқ этиш мақсадида олиб борилган 
тадқиқот ишларининг ғояси, мазмуни, натижалари ҳисобига таъминланади. 
Педагогик илмий-тадқиқот методлар шахсни тарбиялаш, унга муайян 
йўналишларда чуқур, пухта илмий билимларни беришга бериш тамойиллари, 
объекти ва субъектив омилларини аниқловчи педагогик жараённинг ички 
моҳияти, алоқа ва қонуниятларини махсус текшириш ва билиш усулларидир. 
Педагогик илмий тадқиқотларни амалга ошириш мураккаб, изчиллик, 
узлуксизлик, тизимлилик ва аниқ мақсад каби хусусиятларга эга жараён.
Замонавий шароитда “Креатив педагогика” томонидан креатив шахсни 
касбий шаклантириш ва ривожлантириш йўлида қуйидаги педагогик илмий-
тадқиқот методлардан фойдаланилмоқда (3-расм): 


30 
Қуйида мазкур методларнинг моҳияти тўғрисида қисқача сўз юритилади. 

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling