95
5. Педагогларда креативлик сифатларини ривожлантирувчи метод,
восита ва технологиялар. Юқорида айтиб ўтилганидек, шахсда креативлик
сифатларини ривожлантириш мураккаб жараён саналади. Таълим жараёнини
кузатиш, бевосита педагогик жараённи ташкил этиш жараёнида қуйидаги
методлар
40
талабаларнинг педагогик тафаккурини ривожлантириш билан бирга
педагогикларда касбий фаолиятни ташкил этишда намоён бўлувчи
ижодий
малакаларни мустаҳкамланишига хизмат қилади (10-расм):
Қуйида мазкур методларни қўллаш имконияти “Умумий педагогика
назарияси ва амалиёти” фанининг негизидан жой олган “Педагогика тарихи”
41
бўлими бўйича мисолларни келтириш орқали очиб берилган (келтирилган
мисоллар ўз моҳиятига кўра шахс креативлигини ривожлантиришга ёрдам
беради:
1. Гуруҳлаштириш. Методни қўллашда талабалар ўқув
материалини
мазмунан ёки унда фаол қўлланилаётган таянч тушунчалар асосида гуруҳларга
ажратиб оладилар. Бу усул ўқув материалининг кичик бўлагида илгари
сурилган ғояларни пухта ўзлаштириб олиш асосида навбатдаги бўлак
матни
билан ишлашга асосланади. Гуруҳлаштиришда дастлабки бўлак ўқув материали
моҳиятини чуқур англамай туриб, кейинги бўлак матни билан ишлашга йўл
қўйилмайди. Зарурият бўлса, ҳар бир бўлак материали
талабалар томонидан
қайта-қайта ўрганилади. Гуруҳлаштириш режа тузиш усули учун дастлабки
асос бўла олади.
40
Турдиева М. Олий таълим муассасалари талабаларида педагогик тафаккурни шакллантириш. – Т.:
Низомий номидаги ТДПУ, 2008. – 36-40-б.
41
Турдиева М. Олий таълим муассасалари талабаларида педагогик тафаккурни шакллантириш. – Т.:
Низомий номидаги ТДПУ, 2008. – 38-42-б.
Do'stlaringiz bilan baham: