Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/141
Sana12.08.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1666527
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   141
Bog'liq
Kreativ-pedagogika-asoslari

5. Туркумлаштириш. Педагогик билимларни муайян йўналишлар, жиҳатлар ёки 
муҳим белгиларига мувофиқ ажратиш уларнинг талабалар томонидан маълум 
тизим асосида ўзлаштирилишига имкон беради.
Таълим жараёнида талабаларда педагогик билимларни туркумлаштириш 
кўникма ва малакаларини ҳосил қилишга ҳам эътибор қаратилди ва улар билан 
ҳамкорликда ишлаш асосида бир қатор мавзулар бўйича педагогик билимлар 
туркумлаштирилди.
М: туркумлаштириш усулидан фойдаланиш “Педагогика тарихи”дан Алишер 
Навоийнинг педагогик қарашлари ўрганишда қуйидаги андозага мувофиқ 
қўлланилиши мумкин (4-жадвал): 
4-жадвал. 
Алишер Навоийнинг инсоний сифатларҳақидаги қарашлари
 
Инсоний сифатлар ҳақидаги қарашлар 
Маънавий- ахлоқий 
сифатлар 
Салбий 
сифатлар 
Ўқитувчи ва
унинг одоби 
6. Қайта баён этиш. Ўрганилган мавзу моҳиятини ёритувчи таянч сўзлар 
ёрдамида ўқув материали мазмунини ўз фикрлари билан ифодалаш. Мисол 
учун Ян Амос Коменскийнинг педагогик қарашларини ўрганиш жараёнида 
қуйидаги таянч тушунчалар талабалар томонидан ўрганилган мавзу мазмунини 
қайта баён этилишига имкон беради:
 
7. Схемалаштириш. Талабалар ўрганилган ўқув материали бўйича 
ўзлаштирган билимларини мавзу моҳиятини ёритувчи схема, жадвал ёки 
тасвирлар асосида намойиш этадилар.
Таълим жараёнида талабаларда схемалаштириш кўникма ва малакаларини 
ҳосил қилишга ҳам эътибор қаратилди ва улар билан ҳамкорликда ишлаш 
асосида бир қатор мавзулар бўйича схемалар яратилди. Шунингдек, расм, шакл 
ва тасвирларнинг яратирилишига ҳам эришилди.
М: Абу Наср Форобийнинг педагогик қарашларини ўрганиш чоғида 
талабаларнинг қуйидаги тарзда схемаларнинг ишлай олишлари кутилган 
мақсадга эришилганликни ифодалайди:
1952 йил, “Угорский Брод” (Моравия), “Чех қардошлари”, “Тиллар ва ҳамма 
фанларнинг очиқ эшиги” (1631 йил), “Буюк дидактика” (1632 йил), “Пан софия” 
идеяси, “Ҳислар воситаси билан идрок қилинадиган нарсаларнинг суратлари” (1648 
йил), дунёқараш, тарбия йўналишлари, ёш даврлари, дидактик тамойиллар, синф-дарс 
тизими, ахлоқий тарбия, ўқитувчи шахси 


99 

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling